» » Жиззахда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди

Жиззахда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди

14 июль 2018 г 2 615 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон халқдемократик партияси туман Кенгашидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан илгари сурилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Туманда 2018 йил учун жами дори-дармон воситаларига 568 миллион 851 минг сўм маблағ ажратилган. Шу жумладан, бирламчи звено қишлоқ врачлик пунткларига 102 миллион 828000 сўм, қишлоқ оилавий поликлиникаларга 42 миллион 714000 сўм, марказий поликлиникага 178 милион 349000 сўм, шошилинч тиббий ёрдамга 83 миллион 762000 сўм маблағ дори-дармон учун йўналтирилган. Бугунги кунда ушбу ажратилган маблағ ҳисобидан ижтимоий аҳамиятга муҳтож аҳоли қатлами эҳтиёжи учун 406 миллион сўм сарфланиши белгиланган. Бундан ташқари, соғлом авлод халқаро хайрия жамғармаси томонидан жорий йилнинг шу давригача туманимизга 115 миллион 811000 сўмлик дори-дармон воситалари берилган. Ўртача бир беморга бир кунлик кетган дори-дармон харажатлари 4600 сўмга тўғри келади.

Албатта, ҳали бу маблағлар беморларнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини тўлиққамраб олмайди. ҚВПларқошида дорихоналарнинг филиаллари очиляпти. Айрим юртдошларимиз қимматли вақтларини йўқотиб дори-дармон излаб бошқа шаҳарларга боришга мажбур бўлмоқдалар. Комиссия йиғилишдаҳар бир ҚВП ва оилавий поликлиникаларда марказий дорихона филиалларини очиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Комиссия йиғилишида депутатлардан Собир Ваққосов, Раъно Дауланова, Юлдош Бердибековлар сўзга чиқиб, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

ЗафарҚУЛМАТОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!