Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Форишдаги дўконларда бепул маҳсулотлар растаси мавжуд

Форишдаги дўконларда бепул маҳсулотлар растаси мавжуд

29 апрель 2020 йил
403
0

Туман марказида жойлашган “Али бобо” ва “Осиё” супермаркетларида карантин даврида савобли ишга қўл урилди.

Супермаркетга киришда бепул  озиқ-овқат маҳсулотлари растаси ташкил этилди. Дастлаб супермаркет эгалари томонидан гуруч, мош, шакар, ўсимлик мойи, макарон каби 10дан ошиқ турдаги маҳсулот  килограммлаб қадоқлаб, растага қўйилди. Кейинчалик бу ташаббус оммалашиб, фуқаролар, тадбиркорлар ҳам растага турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз келтириб бермоқдалар.

Энг қизиғи, бу раста ҳеч ҳам бўшаб қолгани йўқ. Саховатпеша инсонлар растани пешма-пеш тўлдириш билан банд.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар