» » Жиззах коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Жиззах коронавирусдан холи ҳудудга айланди

30 апрель 2020 г 1 679 Комментарии: 0

Айни пайтга қадар, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда. 

Кеча, яна 104 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 1096 нафарга етди.

Шунингдек, кеча Тошкентда коронавирусга чалиниб, 14 кундан буён сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди ва жами вафот этганлар сони 9 нафар бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 29 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳудудлар кесимидаги статистикасини эълон қилди.

Унга кўра, энг кам рақамлар Қашқадарё ва Навоий вилоятларида акс этган бўлиб, икки вилоятнинг ҳар бирида бир нафардан бемор борлигини кўриш мумкин. Жиззахда эса айни пайтда беморлар умуман йўқ. Умумий натижага кўра, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқароларнинг 55% тузалди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!