» » Зоминда кураш бўйича республика мусобақаси ўтказилди

Зоминда кураш бўйича республика мусобақаси ўтказилди

14 июль 2018 г 2 596 Комментарии: 0

Зомин туманидаги «Алоқачи» болалар оромгоҳида ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш мақсадида 2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар, қизлар ҳамда уюшмган ёшлар ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича республика мусобақалари ўтказилди.

Унда туманимиз болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бир гуруҳ спортчи ёшлари иштирок этди.

Мазкур мусобақада маҳоратларини намойиш этиб, 8 нафар спортчимиз ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари Шоҳжаҳон Бойназаров 23 килограмм, Аббос Аброров 26 килограмм, Фаёзбек Абдуаминов 29 килограмм вазнда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Аббос Қўқонов 29 килограмм, ОртиқНарзуллаев 48 килограмм вазнда 2-ўринни, Асад Қўқонов 30 килограмм,Ҳамид Давронов 31 килограмм, Жамол Антиқов эса 32 килограмм вазнда 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб спортчиларга медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жавоҳир ҒАЙБУЛЛАЕВ,

эркин кураш мураббийи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!