Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиобод туманида пандемияга қарши профилактик тадбирлар давом этмоқда

ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиобод туманида пандемияга қарши профилактик тадбирлар давом этмоқда

30 апрель 2020 йил
402
0

Дунё мамлакатларининг аксариятида янги турдаги “Covid-19” пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кенг кўламдаги курашлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция илк бор қайд этилган кундан бошлаб касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ҳудудларда карантин қоидалари жорий этилиб, белгиланган тартибда профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бу борадаги ишлар Янгиобод туманида ҳам жадал суъратларда давом этмоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида ташкил этилган короновируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан тадбирларни мувофиқлаштириш махсус штабида ҳар куни  штаб аъзолари томонидан ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбир ва вазифалар режалаштирилиб, барча ҳудудларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари ҳамда волонтёр ёшлар томонидан аҳоли гавжум жойлар, озиқ-овқат дўконлари, бозор расталари, ташкилот ва муассасалар бинолари, автотранспорт воситалари ҳамда аҳоли хонадонларида ҳар куни дезинфекция ишлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими махсус техникалари ёрдамида кўчалар, бозор ҳудуди ва атрофи, корхона ва ташкилотларининг кириш қисмлари, йўлаклар ҳамда аҳоли гавжум жойларда дезинфекциялаш ишлариолиб борилиб, аҳолининг карантин қоидаларига амал қилишлари тўғрисида мунтазам равишда огоҳлантирилмоқда.

Олиб борилаётган бу каби тадбирлар, албатта, касаллик тарқалишини олдини олиш ва аҳолимиз саломатлигини сақлаш борасидаги муҳим қадамлар дейишимиз мумкин. Ҳозирда бу каби профилактик тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар