» » Элмира Баситханованинг Жиззахга ташрифи нималарни ўзгартирди?

Элмира Баситханованинг Жиззахга ташрифи нималарни ўзгартирди?

01 май 2020 г 1 309 Комментарии: 0

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тизимдаги барча бошқармалар билан ўтказилган селекторидаги топшириғига асосан Вазирнинг биринчи ўринбосари, сенатор Э.Баситхонова ҳамда Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Г.Маруфова  28 апрель куни Жиззах вилоятида бўлишди. Улар вилоятнинг энг катта  ва чекка туманлари Зомин ва Янгиободда бўлдилар.

“Дуоба” Зомин туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. ҚФЙда 35 та оилани камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиладиган бўлди. Ушбу ҳудуддаги энг ночор оила – Олим Мамаюсуповнинг хонадонидаги муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари белгиланди.

“Чорвадор” ҚФЙда 22 та ночор оилалар аниқланди. “Ширин” ҚФЙ фаолияти ҳам ўрганилиб, 37 та оилани камбағалликдан чиқариш чора-тадбирларини белгилаш тўғрисида топшириқлар берилди.

 Янгиобод туманида эса Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими жойлашган бино ва Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази фаолияти билан танишилди. Бўлим ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

“Хўжамушкент” ҚФЙда муаммоли оилалар ўрганиб чиқилди. Жумладан, Боят қишлоғи Оқтепа кўчасида яшовчи Чаман Қўшоқованинг иссиқхонаси фаолияти билан танишилди. Хўжамушкент қишлоғи Шох кўчада яшовчи боқувчисини йўқотган, 4 нафар фарзанди бор ёлғиз она  Назира Саидмуродованинг хонадонига ташриф буюриб озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилиб, ижтимоий муаммоларини ўргандилар. Бундан ташқари 2004 йил Янгиобод туманида туғилган 2020 йил март ойида спортнинг Жеткундо тури бўйича Таиландда ўтказилган халқаро мусобақада қатнашиб жаҳон чемпиони бўлган Зулфия Ахатқулова хонадонига ташриф буюрилиб, эришган ютуғи билан табрикланди. Унга келгусида улкан марраларга эришишига ишонч билдирилди.

Умида Наврўзова –

вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!