Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиободда энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси узлуксиз ташкил этилмоқда

Янгиободда энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси узлуксиз ташкил этилмоқда

01 май 2020 йил
260
0

Биргина ун маҳсулоти шу кунга қадар 95 тонна етказиб берилди. Ой охиригача 106.3 тонна ун келтириш бўйича режа-график босқичма-босқич амалга ошаяпти.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 01-03/1-638-сонли йиғилиш қарорига асосан карантин даврида аҳолига ун маҳсулотлари етказиб бериш тартиби ўзгарди. Эндиликда тадбиркорлик субъектлари маҳсулотни биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб оладилар.  

Туманда 27 апрель санасида 39 тонна ун савдоси ташкил этилди.  “Баркамол савдо” КТХСФ томонидан 4,0 тонна ун Хўжамушкентсой ҚФЙ, “Янгиобод савдо маркази” фирмаси томонидан 6,2 тонна ун  Баландчақир МФЙда яшовчи фуқароларга тарқатилди.

Давлат Солиқ хизмати ходимлари томонидан ун нархининг ошишига йўл қўймаслик бўйича доимий назорат олиб борилаяпти.

Ўктам ҲУСАНОВ,

Янгиобод туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар