Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ғаллаорол ва Бахмал туманларида камбағал оилаларга кўмак кўрсатилди

Ғаллаорол ва Бахмал туманларида камбағал оилаларга кўмак кўрсатилди

02 май 2020 йил
386
0

Элмира Баситханованинг Жиззах вилоятига 29 апрел кунги ташрифида Ғаллаорол туманига борилди. Туманнинг Сарбозор МФЙ Қўшсарой қишлоғида яшовчи Хадича Ғайбуллаева хонадонида бўлиб, ушбу оиланинг томорқаси, даромади, ижтимоий аҳволи ўрганилди.

Фуқаро Х.Ғайбуллаева 1957 йил туғилган, турмуш ўртоғи вафот этган,  5 нафар фарзанди бўлиб, бир ўғли 2018 йил вафот этган, бир ўғли 2-гуруҳ ногирони, 3 нафар қизлари билан бирга  яшайди, неваралари 5 нафар, қизи Ғайбуллаева Наргиза 3 нафар қизини турмуш ўртоғига ташлаб, Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетган. Туман ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ушбу хонадон вакилларига 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ушбу  оилани камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси биринчи ўринбосари Г.Ҳамроевага  кўрсатма берилди.

Мирзабулоқ ҚФЙ Қизилқўрғон қишлоғида яшовчи 1-гурух ногирони Маматқосим Хожиев ҳамда Кетмончи қишлоғида  яшовчи Муҳаммад Мирзаев  хонадонларидаги муаммолар ҳам ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг вилоятнинг Бахмал туманига йўл олинди. У ерда ҳам бир мунча оилалар шароити ўрганилди.  Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича вилоят масъулларига тегишли топшириқлар берилиб, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Баситханованинг ташрифи  давомида вилоятнинг намунали МФЙ раисларининг иш тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, республика миқёсида қўллаш зарурлиги таъкидланди.

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бошқармаси

матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар