Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Хўжамушкент сув омбори атрофида балиқчилик саноати йўлга қўйилади

Хўжамушкент сув омбори атрофида балиқчилик саноати йўлга қўйилади

02 май 2020 йил
323
0

Маълумки, ҳозирги кунда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Шу сабабдан Янгиобод туман ҳудудида аҳоли талабларидан келиб чиқиб кўпгина истеъмол товарлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Аммо, айрим маҳсулотлар борки, уларга бўлган талаб туман даражасида қондирилмасдан, бошқа ҳудудлардан олиб келинмоқда.

Хусусан, туман аҳолисининг балиқ гўштига бўлган йиллик талаби 400 тоннани ташкил этади. Туман ҳудудида шу пайтгача интенсив усулда  балиқ етиштириш йўлга қўйилмаган. “Жиззахбалиқсаноат” МЧЖ томонидан 2021-2022 йилларда Хўжамушкент сув омбори атрофидаги 1 гектар майдонга сунъий ҳавза барпо этилиб, замонавий интенцив усулда Балхаш маринкаси ва Форель балиғи етиштириш, музлатиш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш лойиҳаси илгари сурилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд сўмни ташкил этиб, балиқ етиштириш қуввати йилиги 300 тоннани, қайта ишлаш қуввати эса 150 тоннани ташкил этади.

Шу билан бирга, лойиҳа доирасида сиғими 100 тоннага мўлжалланган замонавий музлаткичли омборхона ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ушбу ишлаб чиқариш корхонаси орқали 20 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар