Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой туманида Оқолтиндан келган 1300 нафардан ортиқ фуқаролар мунтазам эътиборда

Арнасой туманида Оқолтиндан келган 1300 нафардан ортиқ фуқаролар мунтазам эътиборда

03 май 2020 йил
247
0

Арнасой тумани махсус штаб томонидан берилган маълумотга кўра, Сардоба сув омбори тошқини туфайли Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Аҳиллик”, “Саховат”, “Навоий”, “Дўстлик”, “Янгиҳаёт”, “Обод” ва “Мустаҳкам” каби маҳаллаларидан 1300 нафардан ортиқ фуқаролар Арнасой туманига эвакуация қилинганлигини маълум қилмоқда.

 

Дастлаб, эвакуация қилинганлар тумандаги Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотларга вақтинча жойлаштирилган.  Ногиронлиги ва ёш болали бор оилаларнинг 780 нафардан ортиғи маҳаллий аҳоли томонидан 152 та хонадонларга қолган қисми коллеж ва корхоналарда ётоқ жойлар ва мунтазам уч маҳал иссиқ овақат ҳамда кийим кечаклар билан таъминланмоқда. 

 

Тиббиёт ходимлари маҳаллий аҳоли хонадонларига жойлаштирилган фуқаролар ҳолидан мунтазам хабар олиб турибди. Бир вақтнинг ўзида кароновирус пандемиясини тарқалишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари тарқатилиб, жойларда дизенфекция ишлари амалга оширилаётир. 

 

 Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар