Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда O'zLiDeP депутати эвакуация қилинган 300 нафар фуқарони жой ва озиқ-овқат билан таъминлади

Жиззахда O'zLiDeP депутати эвакуация қилинган 300 нафар фуқарони жой ва озиқ-овқат билан таъминлади

03 май 2020 йил
414
0

Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида у ерда яшовчи аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Ушбу жараёнга Жиззах вилоятидаги O'zLiDeP  фаоллари ҳам  ўзларининг инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатмоқда.

Хусусан, Сирдарёдан эвакуация қилинган 300 нафар фуқарони  “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” тикув цехига жойлаштирилди. Улар иссиқ овқат билан таьминланди. Бундан ташқари, Мирзачўл туман аҳолиси қўшни вилоятдан келган фуқароларга ўз уйларидан жой беришмоқда.

– Бу кутилмаган синовли кунда халқимизга кўмаклашиш, мен учун ҳам қарз, ҳам фарз, – дейди Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” МЧЖ раҳбари Сирожиддин  Назаров. – Сирдарё вилоятида рўй берган нохуш ҳолат барчамизни жипслашиб, бир тан-у жон бўлиб ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Ишонаманки, бизнинг сабр–бардошли халқимиз ҳар қандай синовни енгади.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар