Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ҒАЛЛАОРОЛДА АРИҚ ЎЗАНЛАРИ ТОЗАЛАНИБ, КЎПРИКЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

ҒАЛЛАОРОЛДА АРИҚ ЎЗАНЛАРИ ТОЗАЛАНИБ, КЎПРИКЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

04 май 2020 йил
312
0

Баҳор мавсуми ёғингарчиликларга бой бўлиб, ушбу мавсумда тоғли ҳудудларда сел хавфи кучаяди.

Шу сабабли, республикамизнинг тоғли минтақаларида ариқ ўзанларини тозалаш, дарё ва канал қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари йил давомида олиб борилади. Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Молтоб” МФЙ ҳудудидаги ариқларда ҳам тозалаш ишлари олиб борилмодқа.

Ҳозирги кунгача 2 минг 400 метр узунликдаги ариқ ўзанлари тайёр ҳолатга келтирилиб, тозалаш ишлари узвий давом эттирилмоқда.

Шунингдек, “Коризқудуқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган кўприкда ҳам реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ФВБ ОАВ ва ЖТБҲҚ гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар