Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин тумани ҳам сардоба аҳлига ёрдам юкларини юборишди

Зомин тумани ҳам сардоба аҳлига ёрдам юкларини юборишди

05 май 2020 йил
498
0

Сирдарёда вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган ҳодиса халқимизни бирлаштирди. Бугун одамлар тобора жипслашмоқда, бир-бирига меҳри ортмоқда. Аслида ҳам оғир пайтларда инсонлар бир-бирига тобора қайишади, қўллаб-қувватлайди.

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларидан Сирдарёга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар карвони келиши тўхтагини йўқ.

Куни кеча, Зомин тумани халқи ҳам талофатдан жабр кўрган сардобаликларга 400 кг. гўшт, 500 кг. гуруч, 1 тонна ун, 500 кг. макарон, 300 л. ўсимлик ёғи, 500 кг. пиёз, 500 кг. картошка, 500 кг. сабзи, 1000 дона тухум ва 500 дона кўрпа-тўшак, 1 000 дан ортиқ кийим-кечак ва 500 дан ортиқ ҳар хил турдаги идишлар инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатишди.

Бундан ташқари, ҳозирда Зомин туманидаги қариндош ва яқинлари уйидан паноҳ топган 2500 дан ортиқ сардобаликларга манзилли тарзда ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган.

Халқимиз табиатида саховатпешалик ва бағрикенглик хислатлари мужассам. Ён-атрофидагилар, айниқса, қўшнисининг бошига мусибат тушганда ҳеч қачон қараб турмайди. Аслида дунёни меҳр ушлаб туради. Сардоба сув омборида фавқулодда ҳолат рўй берганлиги тўғрисидаги хабар Зомин тумани аҳолисини ҳам ҳаловатини бузди. Ахир, “Қўшнинг тинч, сен тинч” деган халқ мақоли бежиз айтилмаган.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар