Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда партия ҳам саховат ишларида фаол бўлмоқда

Жиззахда партия ҳам саховат ишларида фаол бўлмоқда

05 май 2020 йил
339
0

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши жамоаси ҳам халқимиз бошига тушган бу ташвишли кунларда қараб турмай ёрдамга шошилди.

Ушбу табиий офатдан зарар кўриб, вилоятимизга вақтинчалик кўчириб келтирилган аҳоли қатламига ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи деб билмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган вақтинчалик турар жойга жойлаштирилган 300 нафар фуқароларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ёғи, макарон, нон каби бирламчи озиқ-овқатлар, салқин ичимликлар, ширинликлар, консерва маҳсулотлари, гигиеник воситалар, кўрпа-тўшак, кийим-кечак, оёқ кийимлар каби кундалик эҳтиёжлар учун зарур маҳсулотлар беғараз етказиб берилди.

Бундай саъй-ҳаракатлар, ҳайрли тадбирлар муборак рамазон ойида савоб умидидаги юртдошларимиз сафини янада кўпайтириб, ушбу синовли кунларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга хизмат қилади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар