Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Сирдарёдан эвакуация қилинган аҳоли хавфсизлиги таъмиланди

Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Сирдарёдан эвакуация қилинган аҳоли хавфсизлиги таъмиланди

05 май 2020 йил
337
0

Сардобада рўй берган кўнгилсиз ҳодиса натижасида сув омборига ёндош ҳудудларда яшовчи 4690 киши Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги ўқув муассасалари, корхоналар ётоқхоналари ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилди.

Эвакуация ва қидирув-қутқарув ишларида қарийб 125 нафар жиззахлик қутқарувчилар қатнашди. Эвакуация қилинган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Сирдарёдан эвакуация қилинган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-ёстиқ кабилар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилиб, бу борада ходимлар шахсий намуна кўрсатишмоқда.

Айни пайтда Сирдарё вилоятининг Оқ олтин ва Сардоба туманларидаги сув кирган аҳоли пунктлари кичик моторли қайиқ ва махсус техникалар ёрдамида кўздан кечирилиб, тошқиндан жабр кўрган фуқаролар ва уй ҳайвонларига ёрдам кўрсатилмоқда. Соҳа вакилларининг тезкор ҳаракати натижасида ўнлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Жиззах вилояти ФВБ ОАВ ва ЖТБҲҚ гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар