Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида “Zamin” фонди аёлларга кўмак бермоқда

Фориш туманида “Zamin” фонди аёлларга кўмак бермоқда

06 май 2020 йил
346
0

Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди ва «Zamin» фонди ташкил этилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг грантлари фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилди ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож 5 минг нафар аёлга кўмак беришни бошлади.
«Zamin» фонди томонидан туманимиздаги 14 нафар ёрдамга муҳтож аёлларга 1 миллион сўмдан пластик карталарига ўтказиб берилди. Ушбу кўрсатилган амалий ёрдам Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя этди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар