Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Ишонч” газетаси Жиззах шаҳридаги маҳаллада жойлаштирилган сардобалик 9 та оилани ҳомийлигига олди

“Ишонч” газетаси Жиззах шаҳридаги маҳаллада жойлаштирилган сардобалик 9 та оилани ҳомийлигига олди

06 май 2020 йил
354
0

Халқимизнинг тошқиндан жабрланган сардобаликларни қўллаб-қувватлашдаги ҳамжиҳатлигини кенг ёритаётган юртимиз оммавий ахборот воситалари бу умумхалқ ишида ўзлари ҳам бевосита иштирок этмоқда.


“Ишонч” – “Доверие” газеталари таҳририяти “Салом Сардоба, биз сен билан биргамиз!” ҳаракати доирасида Жиззах шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига жойлаштирилган сардобалик 9 та оилани ҳомийлигига олди.

Бундай пайтда ҳол-аҳвол сўраб, ёрдам кўрсатишни ҳар бир юртдошимиз ўзининг инсоний бурчи деб билади. Албатта, маҳалла аҳли қараб турмасдан меҳмонавозлик кўрсатиб, сардобаликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турибди.

Кеча газета таҳририятдан ушбу оилалар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар юкланган машина маҳаллага етиб келиши уй-жойларидан айрилиб турган одамларга яна бир далда бўлди.

Таҳририят саҳоват кўмагини тўққизта оиладаги 30 нафарга яқин аҳоли таркиби кексалар, ёш болали аёллар, 15 нафари болалар эканлигини ҳисобга олиб ташкил этди. Биринчи навбатда тўққиз турдаги энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, болалар учун зарур буюмлардан тортиб ўйинчоққача таъминлашга ҳаракат қилинди.

– Кутилмаганда бошимизга тушган қийинчилик элимизни бирлаштириб, ташвишимизни енгиллаштиришга ёрдам бўлаётир, – дейди Сардоба туманидаги Дўстлик маҳалласидан кўчиб келган 70 ёшли Қайсар Сайдалиев. – Жизззахликлардан мамнунмиз. Жой бердик бўлди, деб ташлаб қўйган эмас, маҳалла, шаҳар, вилоят раҳбарияти вакиллари ҳолимиздан хабар олиб турибди. 
“Ишонч” газетаси таҳририяти жамоаси ҳомийликка олиб, камчилигимизни, эҳтиёжимизни етказиб беришга тайёрлигини билдириб келганидан янада миннатдор бўлдик. Бу оғир кунлар ўтади. Халқимизнинг бу бирлиги, ҳамжиҳатлиги абадий унутилмайди.

Таҳририят газетанинг вилоятдаги ўз мухбири орқали Жиззахда вақтинчалик яшаётган сардобалик оилалар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Уларни қўллаб-қувватлаш тошқин оқибатлари тугатилиб, сардобаликлар уйларига қайтгунча давом эттирилади.
Т. БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар