Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда қанча сардобалик юртдошларимиз бор ва уларга қандай ёрдамлар кўрсатилмоқда?

Зоминда қанча сардобалик юртдошларимиз бор ва уларга қандай ёрдамлар кўрсатилмоқда?

06 май 2020 йил
395
0

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларидан Сирдарёнинг Сардоба туманига озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар карвони келиши тўхтагини йўқ. Бу борада Зомин туманида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туманда ихтиёри равишда ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан Сирдарё вилояти Сардоба туманида келиб чиққан табиий офат натижасида жабр кўрган юртдошларимиз учун кийим кечак, кўрпа-тўшак, озиқ-овқат каби бирламчи зарур воситалар жамланди.

Жамланган ушбу маҳсулотлар 2020 йилнинг 3 май куни Сардоба тумани марказига эвакуация қилинган юртдошларимиз учун 5 та юк автомобилида “Сардобага саховат ва кўмак” карвони сифатида юборилди.

Бундан ташқари, ҳозирда Зомин туманига Сардоба туманидан 553 та оила вакилларининг 3001 нафар аъзоси маҳаллалардаги 450 та хонадонга келиб жойлашишган. Ҳозирга қадар, уларнинг 293 нафари ўз яшаш ҳудудларига қайтиб кетишган.

Зомин туманида вақтинча истиқомат қилаётган сардобалик фуқаролар туман ҳокимлиги томонидан қатъий тартибда рўйхатга олиниб, керакли тиббий, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, бир қанча кўнгилли фуқароларимиз томонидан “Зоминдан Сардобага ёрдам” номли телеграм канали очилган бўлиб, ушбу канал орқали фуқаролар хонадонида меҳмонда бўлиб турган сардобалик юртдошларимизга беминнат кўмак кўрсатилмоқда.

Хусусан, Зомин тумани “Каттабоғ” МФЙда яшовчи Ф.Маматқуловнинг хонадонига Сардоба туманидан 26 нафар фуқаролар эвакуация қилинган. Кўнгилли фуқаролар томонидан ташкил этилган жамоа ушбу фуқароларга 1 қоп ун, 10 кг. картошка, 30 дона тухум, 4 кг. макарон, 5 литр ўсимлик ёғи, 4 кг гўшт, 4 кг. пиёз, 3 кг гуруч, 2 дона туз, 1 кг. қанд, 1 кг. шакар, 1 кг. парварда, 4 дона совун, 2 дона тиш пастаси, 2 дона кир ювиш кукуни, 2 дона шампунь, 2 дона шахмат ва шашка доскаси, 26 дона аёллар ва эркаклар кийими, 26 жуфт оёқ кийим ва 26 дона болалар кийими етказиб беришди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар