Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Жиззахдон” омборлари бу мавсумда ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп маҳсулот қабул қилиши кутиляпти

“Жиззахдон” омборлари бу мавсумда ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп маҳсулот қабул қилиши кутиляпти

07 май 2020 йил
372
0

Карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу айниқса, энг бирламчи эҳтиёжимиз бўлган дон ва нон маҳсулотларига тегишли. “Ўздонмаҳсулотлари” акционерлик жамиятига қарашли барча дон  корхоналарида хавфсиз меҳнат шароити яратилган ҳолда иш жараёнининг тўхтаб қолмаслигига эришилди. Натижада карантин даврида аҳолининг ун маҳсулотига бўлган талаби қондирилиши билан бирга, бюджет тушумлари  ҳам таминланди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги йиғилиш баёни қарорига асосан карантин даврида аҳолига ун маҳсулотлари етказиб бериш тартиби ўзгарди. Эндиликда тадбиркорлик субъектлари маҳсулотни биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиб, аҳолига етказиб берилмоқда. Ун нархининг ошиб кетмаслиги департамент ва солиқ хизмати ходимлари томонидан назорат қилиб борилаяпти.

“Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида ҳам карантин даврида ишлаб чиқариш суръатлари тўхтамади. Корхонада 280 нафарга яқин ходим меҳнат қилишмоқда. Уларнинг меҳнати билан кунига 50 тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Пандемия даврида аҳолиси сони инобатга олинган ҳолда арзон нархдаги ун билан тенг тақсимот орқали ҳудудларга етказиб берилаяпти.  

Шу билан бирга жорий йилги мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Зафаробод, Фориш, Пахтакор, Ғаллаорол, Бахмал, Шароф Рашидов туманларидан жами 1944 та фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланиб, омборлар мавсумга шай ҳолатга келтирилган. 2020 йил мавсуми учун 134 минг 947 тонна ғалла қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп маҳсулот деганидир.

                                    Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар