Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Юртимизда мультииндикатор кластер кузатувлари ўтказилади

Юртимизда мультииндикатор кластер кузатувлари ўтказилади

07 май 2020 йил
486
0

Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси UNICEF томонидан ишлаб чиқилган.

MICS асосан, болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида маълумотлар йиғади.

MICS кузатувини ўтказишдан кўзланган мақсад аҳолининг яшаш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар  билан ўтказилган сўровнома натижаларини, 5 ёшгача бўлган болалар тўғрисида оналари ёки васийларидан олинган аниқ маълумотларни, аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) ва жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқиёсида ҳалқаро даражада таққослаш имконини беради.

Бу UNICEF га индикаторлардаги асосий  кўрсаткичлар ўзгаришларини яxшироқ кузатиб бориш ҳамда болалар ва аёллар масалалари бўйича дастурларни қабул қилиш жараёнида, ҳукумат ва бошка ҳамкор ташкилотларга янада самарали хизмат кўрсатиш имконини беради. MICS жараёнида йиғилган аксарият статистик маълумотлар фойдаланувчиларга бепул тақдим этилади.

Давлат статистика қўмитаси Халқаро болалар ташкилоти – UNICEF билан биргаликда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида мултииндикатор кластер кузатув(MICS) саволномаларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

MICS саволномаларини мослаштириш ва мувофиқлаштириш жараёнлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Уй хўжаликлари ҳамда аёллар учун индивидуал саволномалар, 5 ёшгача бўлган болалар ҳамда 5–17 ёшдаги болалар учун MICS саволномалари инглиз тилидан ўзбек ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинди.

Шунингдек, кузатув ўтказилиши режалаштирилган маҳаллаларни танлаб олиш, уларни хариталарини шакллантириш ишлари амалга оширилди. UNICEF нинг тавсия ва кўрсатмалари асосида Давлат статистика қўмитаси томонидан MICS кузатувида иштирок этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан номзодлар рўйхати шакллантирилди.Шу билан бирга, интервюрлар ва супервайзерлар учун қўлланмалар, антропометрия ҳамда кузатувни ўтказиш режалаштирилган уй-хўжаликлари рўйхатини шакллантириш ва уларнинг хариталарини тузиш бўйича қўлланмалар инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинди.

Жиззах вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар