Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Шавкат Мирзиёев «яшил» вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифаси ўзгартирилмаслиги ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев «яшил» вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифаси ўзгартирилмаслиги ҳақида гапирди

08 май 2020 йил
502
0

Шавкат Мирзиёев 7 май, пайшанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, «яшил», «қизил» ва «сариқ» ҳудудларга бўлган ҳолда карантин чекловларини енгиллаштиришда эътибор қилиш зарур бўлган жиҳатларга тўхталди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Ўтган селекторда берилган топшириққа мувофиқ, Республика комиссияси томонидан 8 майдан бошлаб, инфекция аниқланмаган ёки беморлар тўлиқ соғайган Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ‘яшил’, охирги 14 кунда вирус аниқланмаган, лекин даволанаётган беморлар бўлган Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ‘сариқ’, доимий равишда инфекция аниқланаётгани учун бошқа ҳудудларнинг барчаси ‘қизил’ тоифали ҳудуд деб эълон қилинди.

Шунингдек, минтақаларнинг тоифасига қараб, рухсат этиладиган хизмат турлари ҳам аниқ ва тушунарли қилиб белгилаб берилди. Албатта, ‘яшил’ ҳудудларда кўпроқ, ‘сариқ’да камроқ, ‘қизил’да чекланган сондаги хизматлар кўрсатилади.

Такрор ва такрор айтаман, жаҳонда, айниқса, биз яқин ҳамкорлик қиладиган давлатларда пандемия тобора кучайиб бораётганини, бу ҳолат бизга ҳам катта хавф солиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз керак. Шу сабабли барчамиздан ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади. Бу борада фаолиятини умуман тўхтатмаган корхоналарда ҳам, ўз ишини қайтадан бошлашга рухсат берилган соҳаларда ҳам вирусга қарши курашиш бўйича чекловлар сўзсиз бажарилиши керак.

Яна бир бор такрорлайман, ҳар биримиз карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимиз, яқинларимиз ва халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур ва шарт.

Шу билан бирга, ‘сариқ’ ва ‘қизил’ тоифадаги вилоятларда касаллик умуман аниқланмаган туманлар ҳам борлигини инобатга олиш лозим. Худди шундай, эртага ‘яшил’ вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар