Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туман Кенгаши депутати 150 та оилага ўз ҳисобидан ёрдам кўрсатди

Зомин туман Кенгаши депутати 150 та оилага ўз ҳисобидан ёрдам кўрсатди

08 май 2020 йил
358
0

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши аввалида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Президентимиз ўз нутқида вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлаб, халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. Бу умумхалқ ҳаракати, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Чунки, ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади.

Бугун Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилар ушбу ташаббус Зомин туманидаги тадбиркор, қурувчи, фермер ва бошқа саховатпеша инсонлар бир овоздан қўллаб-қувватлатлаган ҳолда, амалий ишларни ҳам бошлаб юборишган. Ушбу хайрли ишларда туман Кенгаши депутатлари ҳам четда туришгани йўқ.

Бугун Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгаши депутати, Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев ўзи сайланган 7-Марказий сайлов округи ҳамда 1-сектор ҳудудидаги кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга мухтож 150 та оилага 12 турдаги, жами 30 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Мана шундай синовли кунларда ҳар биримиз Юртбошимиз ташаббусига лаббай, деб жавоб беришимиз керак. Ҳар ким моддий аҳволидан келиб чиқиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга саховат кўрсатса, бу том маънода умумхалқ ҳаракатига айланиб кетади. Зеро, инсоннинг қилган яхшилиги умр дафтарини безаб бораверади.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар