Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой туманида Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Арнасой туманида Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

08 май 2020 йил
254
0

Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Хонадонларимиз файзи бўлган кексалар ҳолидан хабар олиш, оғирини енгил қилиш нафақат фарзандлик бурчимиз, балки жамият ишига айланди.

Шу боис 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Арнасой туман ҳокими маслаҳатчиси Абдуҳалил Қаршиев ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Арнасой туман партия ташкилоти Кенгаши ҳамда Арнасой туман 2-сонли умумтаълим мактаби раҳбарлари томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ризаев Хамрақул бобо ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашди.

Ўтмишга назар соладиган бўлсак II жаҳон урушининг унитилмас хотиралари ота боболаримиз юзларида қалқиб турган ажинларида акс этгибгина қолмасдан балки ҳикоя қилиб берган сўзларидан англаш қийин эмас.

— Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, — дейди Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронти қатнашчи Ризаев Ҳамрақул ота. — Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз файзли, обод. Уруш йилларидаги очарчилигу, суронли кунлар, ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, дейман.Истиқлол туфайли бугун халқимиз фаровон ва осойишталикдан масрур. Кексаликнинг гаштини суриб фарзандлар, невараю чеваралар ардоғида иззат-икромда яшашга не етсин. 

Истиқлол йилларида инсон қадр топди. Жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, озод ва фаровон ҳаёт кечиришида намоён бўлмоқда.

Жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканлиги, халқимиз ҳеч бир ишни кексалар дуоларисиз бошламаслиги бежизга эмаслиги ҳаётий мисоллар орқали очиб берилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар