Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сел ва кучли шамолдан жабр кўрган фуқароларга қандай ёрдамлар кўрсатилди?

Сел ва кучли шамолдан жабр кўрган фуқароларга қандай ёрдамлар кўрсатилди?

09 май 2020 йил
274
0

Хабарингиз бор, апрель ойининг сўнги кунларида Зомин туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида баъзи қишлоқ ҳудудларида сув тошқинлари кузатилган эди. Ёмғир кучли шамол билан бирга кузатилиб, натижаси тоғли ҳудудлардаги бир қанча аҳоли уйларининг ҳалокатига, баъзи хонадонлар том қисмининг зарарланишига олиб келди.

 


Ҳозирда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан ҳудудларда тошқиндан жабр кўрган барча оилаларга зарурий ёрдамлар кўрсатилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунга қадар муайян ишлар амалга ҳам ошириб улгирилди.

Хусусан, туман ҳокимлиги томонидан Пешоғор қишлоғида селдан жабрланган 3 та хонадонга 200 метр3 клинес, 5 тонна цемент, 100 дона ёғоч қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, ўша куни кузатилган кучли шамол натижасида том қисми зарарланган 12 та хонадонга ҳокимлик томонидан 640 дона шифер, 144 дона ёғоч ҳамда 1200 метр узунликдаги рейка қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди.   

Бундан ташқари, сел оқибатида зарар кўрган аҳоли хонадонлари 50 қоп ун, 100 кг. гуруч, 100 қоп макарон, 100 кг. шакар, 500 кг. картошка, 1 тн. пиёз, 500 кг. сабзи ва ўсимлик ёғи каби зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.

Зомин тумани ҳокимлиг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар