Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Yangiobod Grape Garden Agroklaster” МЧЖ лойиҳаси асосида интенцив усулдаги узумзорлар барпо этилмоқда.

“Yangiobod Grape Garden Agroklaster” МЧЖ лойиҳаси асосида интенцив усулдаги узумзорлар барпо этилмоқда.

10 май 2020 йил
209
0

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича берилган топшириқлари ижроси доирасида Янгиобод туманида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Yangiobod Grape Garden Agroklaster” МЧЖ томонидан тақдим этилаётган лойиҳа асосида “Ҳавотоғ” ҚФЙ, Қўшқанд қишлоғи ҳудудида туман захирасидаги 1134,8 гектар лалми ер майдонида янги интенцив усулда узумзорлар барпо этилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 33.0 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан, 16 млрд.сўм ўз маблағи ҳисобидан, 10 млрд.сўм банк кредити ҳамда 7 млрд.сўм Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш жамғармасининг субсидия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жорий йилнинг якунига қадар 540 гектарида ток кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар жамият томонидан 285 гектар майдонга кишмишибоп ток кўчатлари экилиб, уларни парваришлаш ишлари бошлаб юборилган.

Барпо этилаётган мазкур узумзорларни узлуксиз сув таъминоти билан таминлаш мақсадида 30 та артезиан қудуқлари қазилиб, замонавий томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади.

Лойиҳа қуввати эса йилига 20 минг тоннани ташкил этиб, 200 та доимий ҳамда 400 та мавсумий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.  

Мазкур лойиҳа доирасида сиғими 1000 тонна бўлган замонавий музлаткичли омборхона, шунингдек, қуввати 1000 тоннага мўлжалланган замонавий майиз тайёрлаш ва қадоқлаш корхонаси бунёд этилиши режалаштирилган.

Албатта, амалга оширилаётган бу каби тадбирлар халқимиз тўкинлиги ва юртимиз ривожи йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Ҳозирда ушбу лойиҳани амалга оширилиши борасидаги барча агротехник тадбирлар карантин қоидаларига мувофиқ жадал суръатда олиб борилмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар