Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сирдарёга Арнасойликлардан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Сирдарёга Арнасойликлардан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

11 май 2020 йил
167
0

Халқнинг бирлиги, меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамлиги эл бошига иш тушганда билинади. Бугун Сирдарё аҳолиси бошига ташвишли кунларнинг келиши, нафақат уларнинг балки бутун халқимиз бошига тушган бир синовдир. 

Жорий йилнинг 1 май куни соат 05.55 да Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши оқибатида кўплаб сирдарёлик юртдошларимиз жабр кўришди.

Кутилмаганда рўй берган бундай кўнгилсизлик вақтида бир-биримизга суянчиқ бўлиш инсонийлик бурч эканлиги унутмаган Арнасойликлар 1500 нафардан ортиқ Сардобалик фуқароларга ўз хонадонларидан жой бериб ҳамдарт бўлишган эди.

Бугун эса, Арнасой туман ҳокими Ж.Бердибоев Сирдарё вилоятига зарур озиқ-овқатлар маҳсулотлари, кўрпа-тўшак ва кийим-кечаклар ортилган юк машиналарида инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Қўй ва қоромол, катталар ва болалар учун кийим кечаклар, кўрпа-тўшак ва уй рўзғор буюмлари, тиббий санитария ва гигиена воситалари ҳамда картошка, ёғ, пиёз, каби зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 3 та юк машинаси бугун Сирдарё вилоятига етказилди.  

Қаерда бўлмасин, халқнинг дарди билан яшаш, синовли кунларда бир-бирига елкадош бўлиш – юртга бўлган муҳаббат ва садоқат тимсоли бўлиб қолаверади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар