Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖАСОРАТИНГИЗ УНУТИЛМАЙДИ

ЖАСОРАТИНГИЗ УНУТИЛМАЙДИ

11 май 2020 йил
131
0

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага 75 йил тўлди. Шу ғалабада Форишликларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бугун орамизда бир нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолди.
“Нурак” маҳалласида яшовчи Нурмуҳаммад Аёсов хонадони эрта тонгданоқ меҳмонлар билан гавжум бўлди. Туман ҳокими Абдивали Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, Мудофаа ишлар бўлими, Фориш тоғ-ўқув полигони ҳарбий қисм ҳамда туманимиз жамоатчилик вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нурмуҳаммад Аёсовни ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан хонадонига ташриф буюришди. Нурмуҳаммад Аёсовга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги, Иккинчи жаҳон уруши юбилей медали ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Фориш туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ҳамда туман ҳокими Абдивали Мустановлар сўз олиб, Нурмуҳаммад Аясовга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар