» » Зоминда тадбиркор 20 та оилага ёрдам кўрсатиб, 20 та ишсиз ёшларни иш билан таъминлади

Зоминда тадбиркор 20 та оилага ёрдам кўрсатиб, 20 та ишсиз ёшларни иш билан таъминлади

14 май 2020 г 1 341 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зомин тумани Халк қабулхонаси томонидан 2020 йил ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 245 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар белгиланган тартибда тўлик рўйхатга олинган ва тегишлилиги бўйича ҳудудий ташкилотлар, маҳаллий ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Ушбу давр мобайнида келиб тушган 245 та мурожаатларнинг жами 229 таси кўриб чиқилиб, шундан 141 таси ижобий ҳал этилган, 88 тасига асосли тушунтириш берилган ва 16 та мурожаат ўрганиш жараёнида қолган.

Бугунги кунда Зомин туман Халк қабулхонасига ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган ва карантин даврида ишсиз колган 20 дан ортиқ фуқаро озиқ-овқат масаласида мурожаат қилган бўлиб, ушбу мурожаатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, “Хомийлар маблағларини мувофиқлаштириш туман жамғармаси” ва кўнгилли ҳомийлар орқали узоғи билан икки кунлик муддатда ижобий ҳал этилган.

Куни кеча, Зомин тумани Халк қабулхонасига “Қайирма Виктория” МЧЖ раҳбари Умрзоқ Сайдуллаев мурожаат қилиб, кам таъминлан ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 20 та оилага – ун, ўсимлик ёғи, гуруч, макарон, картошка, пиёз, сабзи каби зарурий маҳсулотлардан иборат бир марталик ёрдам кўрсатишни ва 20 та ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича ташаббусни билдирди.

Тадбиркорнинг ушбу хайрли ташаббуси Зомин тумани Халк қабулхонаси томонидан қўллаб-қувватаниб, озиқ-овқат масаласида мурожаат қилган 20 та ва бандлик масаласида мурожаат қилган 20 фуқаро рўйхати шакллантирилди ҳамда саховат юклари ўз эгаларига етказилди. Шунингдек, тадбиркорга бандлик масаласида мурожаат қилган 20 фуқаро рўйхати ҳам берилиб, уларни ишга қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!