Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой туманида карантин даврида мурожаатлар ижроси қатъий назоратда

Арнасой туманида карантин даврида мурожаатлар ижроси қатъий назоратда

14 май 2020 йил
381
0

Жорий йилнинг 16 мартидан 10 май кунига қадар виртуал қабулхонага келиб тушган 36 та мурожаатлар келиб тушган шундан 32 таси тўлиқ қаноатлантирилиб 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туман Халқ қабулхонасига келиб тушган 130 та мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг 86 таси ижобий ҳал этилди. Шундан 10 тасига тушунтириш орқали қаноатлантирилиб ҳозирда 34 тасида ўрганиш жарёни кетмоқда.

Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммолари, мурожаатлар билан ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида туман Халқ қабулхонаси билан маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўрнатилган доимий онлайн мулоқот маҳаллалардаги мавжуд реал ҳолатни мунтазам мониторинг қилиб бориш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун масъулларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилишда бир қатор афзалликларни бермоқда.

Келиб тушаётган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олиниб, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳафтанинг барча куни туну кун узлуксиз иш йўлга қўйилган.

Айни дамда Арнасой туман Халқ қабулхонасига карантин билан боғлиқ 17 та мурожаатлар келиб тушиб шундан 12 таси ижобий, 5 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали бартараф этилди.

Арнасой туман Янгибўстон ҚФЙда яшовчи Э.Ражабов томонидан карантин даврида аҳолини ун маҳсулотлари билан таъминлаш борасида қилган мурожаати назоратга олиниб 9 тонна ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, Зарафшон ҚФЙда яшовчи фуқаро Тўхтаев Карим туман ҳокимлиги биносини таъмирлаш ишларида ишлаган даври учун иш ҳақини ололмаётганлиги тўғрисидаги ҳамда Бўстон ҚФЙда яшовчи Ш.Умаров карантин туфайли онасини Самарқанд шаҳридаги онкология шифохонасига тиббий маслаҳат олиш учун олиб бора олмаётганлиги борасидаги мурожаатлари  ижобий ҳал этилди.

Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа идора ва ташкилотларни жалб этган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари савдоси маҳаллалар кесимида йўлга қўйилди. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, доимий иш билан банд бўлмаган инсонлардан тиббий-ижтимоий, моддий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларида келиб тушаётган мурожаатларга биринчи навбатда эътибор қаратилиб, уларни қисқа фурсатларда мутасадди давлат ташкилотлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Халқ қабулхоналарига муҳтож инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатиш истагини билдириб, мурожаат қилаётган кўплаб савобталаб юртдошларимиз ва тадбиркорларимизнинг ҳомийлик ёрдамлари Арнасой туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига йўналтирилмоқда. Айни пайтда ҳомийлик хайрияларини манзилли етказиб беришда шу мазмунда мурожаат қилган фуқаролар, уйма-уй юриш жараёнида аниқланган ёрдамга муҳтож оилалар албатта инобатга олинмоқда. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар