Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой туманида кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатилмоқда

Арнасой туманида кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатилмоқда

15 май 2020 йил
293
0

Арнасой туман “Хомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш маркази” орқали худудда саховатпеша инсонлар томонидан қатор хайрия тадбирлари ўтказилаётир.

Жумладан, тумандаги Янгибўстон маҳалла фуқаролари йиғинидаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотганлар, якка ёлғиз кексалар ва карантин сабаб уйда ишсиз ўтирганлар фуқаролар каби 14 та оилаларга бир миллион икки юз қирқ бирминг сўмлик озиқ овақат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасига ҳомийлар томонидан бугунги кунда олтмиш тўрт миллион олти юз қирқ минг уч юз сўмни келиб тушган. Муборак Рамазон ойи арафасида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармаси томонидан Зарафшон  ҚФЙда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган фуқаро Болтаев Нуриддиннинг электр энергия бўйича қарздорлигига икки миллион икки юз ўн саккиз минг тўққиз юз сўм  ва Ғ.Ғулом ҚФЙда яшовчи фуқаро Назарова Уғилойнинг фарзандини жаррохлик амалиёти учун уч миллион сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Эл бошига иш тушган кунларда бир-биримизга меҳр-мурувватли бўлиш, инсонийлик фазилатлардан бири саналади.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар