Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ғаллаорол туманида пиллачилик равнақ топмоқда

Ғаллаорол туманида пиллачилик равнақ топмоқда

15 май 2020 йил
284
0

2020 йил 21 январ куни туман ҳокимининг “2020 йилда туманда янги тутзорлар барпо этиш, пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” №50 сонли қарори тасдиқланган бўлиб, “Бир хонадонга – бир қути ипак қурти” тамойили асосида режа бўйича 1210 қути, жумладан 1-сектор ҳудуди бўйича 345 қути, 2-сектор ҳудуди бўйича 522 қути, 3-сектор ҳудуди бўйича 172 қути, 4-сектор ҳудуди бўйича 172 қути тарқатилган.

Тумандаги 19 та массив 347 гектарда 76,5 минг тут дарахтлари мавжуд бўлиб, 2020 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари томонидан 67,0 тонна пилла хом-ашёси режаси режалаштирилган. Пилла қурти боқиш орқали хонадон эгаларига 1 қути ипак қурти учун олдиндан 200 минг сўмдан аванс маблағи ва пилла хом-ашёси топширилгандан сўнг хонадон эгасига 900 минг сўм, жами 1100 минг сўм пул маблағи бериб келинмоқда.

Ғаллаорол тумани Мулкуш ҚФЙ Муллабулоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Нурбек Пардабоевлар оиласи пилла боқиш жараёнидан фотолавҳалар.

   Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ахборт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар