Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманидаги далаларига ёпирилган чигирткалар бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди

Фориш туманидаги далаларига ёпирилган чигирткалар бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди

16 май 2020 йил
833
0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан навбатдаги бало – чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда.

Шундоқ ҳам бу йил турли табиий офатлар, табиат инжиқликлари ва қолаверса, карантин сабаб қишлоқ хўжалигига ўзига хос таъсир ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда. Ана шундай шароитда чигиртка балоси экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.

"Human.uz" бу гаплар қанчалар асосли эканини аниқлаш ва бугун чигирткалар билан боғлиқ ҳолат ҳақида билиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати билан боғланди. Вазирлик мавжуд ҳолат хусусида батафсил маълумотлар берди. 

“Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолавҳадаги чигирткалар четдан келмаган, балки табиатнинг ажралмас аъзоси сифатида шу жойнинг ўзида пайдо бўлган. Булар учиб узоқ худудларга, мамлакатдан мамлакатга кўчиб ўтиши учун қанот чиқариб, вояга етиши керак. Бунга эса Чигирткаларга қарши кураш хизматии асло йўл бермайди.

Маълумот учун: Республикамизда 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткаларнинг яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воха чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткалардир.

Кенг тарқалган чигиртка турларидан бири Марокаш чигирткасидир. Бу тур Шимолий Африка давлатлари ҳудудидан Хитой Халқ Республикасининг Шарқий Туркистон ўлкаси ҳудудигача, қарийб 10 миллион кв.км бўлган тоғ олди майдонларининг ярим чўлларида тарқалган. У Афғонистон, Қирғизстон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларининг, Ўзбекистон билан чегарадош туманларида денгиз сатҳидан 250-1600 метр баландликдаги тоғ олди ҳудудларининг мавсумий ўсимликлар ўсадиган яйловларда кенг тарқалган.

Ўзбекистонда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг денгиз сатҳидан 250 метр баландликларда бўлган ҳамма ҳудудларида учрайди. НавоийСамарқандЖиззахСирдарёТошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг яйловларда кенг тарқалган.

Ушбу чигиртка личинкалари эрта баҳорда тупроқнинг устки қатлами ҳарорати +100С га етганда, яъни март ойининг охирларида, баҳор салқин келган йилларда эса апрел ойининг ўрталарида чиқади.

Осиё (тўқай) чигирткаси Осиё, жанубий Европа, Кавказ ва Кавказ орти мамлакатлари ҳудудида, Ўзбекистон (Амударё дельтаси ва Орол денгизи атрофларида), Қозоғистон, жанубий Украина, Россиянинг қуйи Волга бўйи, ғарбий Сибирнинг жанубида учрайди.

Республикамизда осиё чигирткасининг энг катта тарихий ривожланиш ўчоғи Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида жойлашган. Бошқа вилоятларда уни кўл ва дарёлар атрофидаги қамишзорларда ҳам учратиш мумкин. Осиё чигирткасининг етук зотлари шамол ёрдамида бир неча минг км, масофага уча олади.

Личинкаларнинг баҳорда Орол бўйи ҳудудларида апрел ойининг охирида, ёғингарчилик кўп бўлган ва ҳаво ҳарорати салқин келган йилларда эса май ойининг охирида чиқиши кузатилган. Республикамизнинг жанубий вилоятларида эса апрел ойининг бошларида тухумдан личинкалари чиқа бошлайди.

Италия (воҳа) чигирткаси Марказий Осиё давлатларида, Қозоғистон, Кавказ, Ғарбий Сибирь, Россиянинг жанубий-ғарбий қисми, кичик Осиё, Эрон, шимолий Афғонистон ҳамда Мўғулистоннинг шимолий-ғарбида кенг тарқалган. Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида учрайди.

Воҳа чигирткасининг личинкалари чиқиши билан табиатда мавжуд бўлган ёввойи ўсимликлар билан озиқланади. Етук зотга ўтгандан сўнг эса маданий экинларга кўп зарар келтиради.

Қир чигирткаси республикамизда асосан тоғ олди текисликлар бағрида, водийларда учрайди. У Каржантау-Пском, Чотқол-Қурама, Нурота-Ақтов, Туркистон-Зарафшон, Ҳисор, Бойсун, Кўҳитонг, Боботоғ оралиғидаги текисликларда кенг тарқалган Унинг энг катта ривожланиш ўчоқларидан бири Айдаркўл кўли ва Нурота тоғ оралиғидаги узунлиги 170 км. келадиган ярим чўлларда, Жиззаx вилоятининг Фориш тумани, Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, Навоий вилоятининг Нурота туманидаги ярим чўлларда кенг тарқалган.

Қир чигирткаси тухум кўзачаларини уватларга, эфемер ва қуриб қолган ўсимликлар тагига қўяди. Личинкаларининг тухумдан чиқиш муддати, марокаш чигирткаси личинкаларининг чиқиш муддатидан 15 кун олдин кузатилади.

Чигирткалар барча қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарлайди: арпа, буғдой, оқ жўхори, тариқ, маккажўхори, тамаки, беда, ғўза ва полиз экинларига айниқса катта зарар етказади. Ёппасига кўпайган йилларда ток ва мевали дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади.

Зарарли чигирткалар Ўзбекистон худудида қадим замонлардан буён мавжуд бўлиб, тарихий маълумотларга кўра ўтган асрнинг биринчи ярмида кўплаб очарчиликларга сабаб бўлган. Шундан сўнг бу масалага жиддий эътибор қаратилиб, зарали чигирткаларни илмий нуқтаи-назардан ўрганиш асосида самарали кураш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Ҳозирги пайтда Республикамизда давлат бюджетидан таъминланадиган Чигирткаларга қарши кураш хизмати фаолият юритаётган бўлиб, ушбу ташкилотнинг барча вилоятларда бўлимлари мавжуд. Тажрибали мутахассислардан иборат ходимлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда ишлаб, зарарли чигирткаларнинг пайдо бўлиш ўчоқларини аниқлаш, қишлаб чиқиш шароитлари ва муддатларини ўрганиш, башорат маълумотларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш асосида самарали кураш тадбирларини ўтказиб келмоқдалар.

Хусусан, Республикамиз бўйича 2019 йилда 503,4 минг гектар майдонларда ишловлар ўтказилиб, чигирткаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига зарари бартараф этилган.

2020 йилда республика бўйича зарарли чигирткаларни 597,9 минг гектарда тарқалиши ва кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинган, ҳамда кураш тадбирлари бўйича иш дастурлари ишлаб чиқилиб жойларга етказилган. Шунингдек, бў йилги кураш тадбирларини муваффақиятли ўтказиш бўйича техника, ёқилғи мойлаш материаллари ва кимёвий воситалар заҳираси тўлиқ яратилган.

Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди, жумладан, Қашқадарё вилоятида 38,1 минг гектарда, Сурхондарёда 31 минг гектар, Жиззахда 23 минг гектар, Самарқандда 7,7 минг гектар, Тошкентда 6,1 минг гектар, Навоийда 5,1 минг гектар, Фарғонада 754 гектар, Сирдарёда 177 гектар, Бухорода 66 гектар ва Андижон вилоятида 40 гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Зарарли чигиткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга 115 та трактор ОВХ пуркагичлари, 271 та моторли қўл пуркагичлари, 24 та автомашинага ўрнатилган УМО пуркагичлари, 3 та мотодельтаплан, 40 та водовоз ва 510 нафар ишчилар жалб қилинган.

Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 320,6 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар ва 211 минг гектарни таъминлайдиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари заҳираси яратилган.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар май ойининг 2-ўн кунлигидан бошланиши кутилмоқда.

Қашқадарё вилоятида 40,6 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 38,1 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Ғузор туманининг Пачкамар МЧЖ ҳудудининг Омон ота, Қоракўз, Қарайли, Чучук, Қумбел худуди яйловларида, М.Рахмонов ҳудудининг Тугал, Абдалтешик участка яйловларида, Батош, Халқобод ва Истиқлол ҳудудидаги яйловларда, Дехқонобод туманининг Гумбулоғ, Навобод яйловларида, Х.Бегимқулов ҳудудининг Откамар, Қарилочин, Лочинтош учаска яйловларида, Қамаши туманининг Ғаллакор ҳудудининг Қўштамғали, Қишлиқ, Элобод, Каттатол, Каттаараб, Дўнг, Девонбеги ва Лангар яйловларида, Яккабоғ туманининг Хисор ҳудудининг Уйғур, Ажрим, Қайрағоч ва Бешқўтан яйловларида, Китоб туманининг Охунбобоев ҳудудининг Тупчоғ, Искана Сиёб ва Говхона участкаларида, Нишон туманининг Оқ-олтин ҳудудидаги яйловларида, Чироқчи туманининг Қалқама ҳудудининг Хизалак, Лангар, Тарағай ва Тутли яйловларида, Шахрисабз туманининг Мираки ҳудудининг Ёзмон, Ғ.Бобоёров ҳудудининг Тўдамайдон, Сувсултон, Андай яйловларида,  Миришкор туманининг Махтумқули, Тожикистон ва Авазчўл ҳудудларида кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Туркманистоннинг Қўйтепдоғ райони билан чегарадош бўлган Деҳқонобод туманини Қизилча, М. Ибрагимов кооператив ширкат хўжалигини Хўжапалас, Қўнғирот ҳудудининг Бўзтепа, Усмондара, Бозортепа яйловларида, Ғузор туманини Тахам ва Жанқара яйловларида зарарли чигирткаларга қарши кураш ишлари олиб борилмоқда. Туркманистон билан чегарадош ҳудудларда доимий кузатувлар ўтказилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши холатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Сурхондарё вилоятида 33,3 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 31 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Бойсун туманининг Чилонзор, Сайроб, Мунчоқ, Беш эркак, Пулхоким, Даштиғоз массивларида, Шўрчи туманининг  Озод, Хушчекка, Бештом, Лайлакхона, Полвонтош, Зиндон, Жинжакли  массивларида, Узун туманининг  Серхаракат, Б.Очилдиев, Файзова, Хурсанд  худудларига, Олтинсой туманининг Алпомиш, Хайрондара, Сувқулисой худудларига, Денов туманининг Ислики, Аламжахон, Бешқўтан, Узунтайпан, Қариқудуқ массивларига, Қумқурғон туманининг Кўғанли, Оққапчиғай, Сайхон массивларига, Шеробод туманининг Пошхурт, Майдон, Ковуш  массивларида кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Тожикистон Республикаси Хатлон областининг Рудакий райони билан чегарадош булган Узун туманининг Янгиобод, Оқмачит, Боботоғ, Малик, Бўри Очилдиев ҳудудларида, Шахритуз райони билан чегарадош бўлган Қумқўрғон туманининг Сайхон-2, Сайхон-4 ҳудудларида кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Туркманистонистоннинг Буюк Тукменбоши райони билан чегарадош Шеробод туманининг Кўхитанг ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Тожикистон Республикаси ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудларда доимий кузатувлар ўтказилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши холатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Жиззах вилоятида 26,1 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 23 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Фориш туманининг Қизилқум ҳудудининг Ухум, Эски Фориш, Боғдон худудининг Тулибой яйловларида, Арнасой туманининг Б.Файзиев, Қозоғистон, Улуғбек, Ғаллаорол туманининг Қўқбулоқ, Дўстлик туманининг Саркисов, Навбаҳор, Ш.Рашидов туманининг Қулписар, Самарқандқудуқ, Зафаробод туманининг Зафаробод, С.Раҳимов, Зарбдор туманининг Истиқбол, Ғалаба, Зомин туманининг Янги чорвадор, Култепа, Ғалаба, Иқбол, Пахтакор туманининг Пахтакор, Туркистон, Мирзачўл туманининг Пахтазор СИУ худудларида кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Тожикистон Республикаси Сўғд областининг Зафаробод ва Истарафшон районлари билан чегарадош Янгиобод туманини Баланчақир ва Қўшқанд хўжаликларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилмоқда. Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда доимий кузатувлар ўтказилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши холатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Самарқанд вилоятида 7,9 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 7,7 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Нуробод туманининг Дўстлик, Сазаған, Сариқул, Тепақул ҳудудларида, Пайариқ туманининг Пайариқ яшилдиёр, Пахтакор, Тараққиёт, Бахрин ҳудудларида, Булунғур туманининг Илонсой, Жийдали, Бот-бот, Бешқўтан ҳудудларида, Жомбой туманининг Қўнғирот, Қўлбосди ҳудудиларида, Самарқанд туманининг Миронқул ва Охалик ҳудудларида, Қўшработ туманининг Чибинодил, Муллали, Новкат, Октябрь, Шова, Пангат, Янгиқишлоқ ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

Тошкент вилоятида 7,6 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 6,1 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Бекобод туманининг Авангард, Далварзин, Мустақил Ўзбекистон, А.Навоий, Ойбек ва  Бекобод ўрмон хўжалиги ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар ўтказилмоқда.

Қозоғистоннинг Туркистон области Сариёғоч ва Қозигурт районларига чегарадош Тошкент вилоятининг Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманларида кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши ҳолатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Навоий вилоятида 5,6 минг гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 5,1 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Нурота туманининг Нурота наслчилик ширкат хўжалигининг 1-2-3- бўлимлари ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар ўтказилмоқда.

Фарғона вилоятида 905 гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 754 гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Қува туманининг Шербўтаев ММТП ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар ўтказилмоқда. Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда доимий кузатувлар ўтказилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши холатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Бухоро вилоятида 70 гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 66 гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Туркманистоннинг Лебоб области билн чегарадош Олот туманини Жийдақўл, Самонтепа, Хамза-1 ва 2 насос станциялари, Хавзак денгиз кўли ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кураш ишлари ўтказилмоқда.

Туркманистон билан чегарадош ҳудудларда доимий кузатувлар ўтказилмоқда, зарарли чигирткаларни учиб ўтиши холатлари аниқланмаган. Чегарадош ҳудудларда вазият назорат олинган.

Андижон вилоятида 65 гектар майдонда чигирткаларни тарқалганлиги аниқланиб, 40 гектарда кимёвий ишлов ўтказилди, жумладан, Мархамат туманининг Охунбобоев ҳудудида, Андижон туманининг Ўзбекистон ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар ўтказилмоқда.

Қўшни давлатлар билан зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини биргаликда амалга ошириш бўйича Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон билан тегишли битимлар имзоланган, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари билан оғзаки келишув асосида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қўшни давлатларнинг тегишли хизматлари билан телефон орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Ҳар бир давлат ўз томонидан чегарадош ҳудудларда кузатув-назорат ишлари ва кураш тадбирларини амалга оширмоқда. Короновирус пандемияси бўйича карантин тартиби юмшатилиши билан қўшни давлатларни мутахассисларидан иборат ишчи гурухлар томонидан биргаликда кузатув-назорат ишларини ўтказилиши режалаштирилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларида ҳамда қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларни пайдо бўлиши ва тарқалиши бўйича кузатув ишлари йўлга қўйилган, жойлардаги вазият назоратга олинган.

Ўтган 2019 йил мавсумида Тожикистон Республикаси чегарадош ҳудудлардан Сурхондарё вилоятининг чегарадош ҳудудларига, Туркманистондан Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг чегарадош ҳудудларига зарарли чигирткаларни учиб ўтиши кузатилди. Ушбу чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларга қарши ўз вақтида ўтказилган тадбирлар натижасида уларнинг зарари бартараф этилган. 

Соҳа олимлари ва мутахассисларнинг таҳлилларига қўра 2020 йил мавсумида зарарли чигирткаларни ривожаниши ва тарқалишига қулай келаётганлиги сабабли май ойи охири ва июнь ойи бошларида чигирткаларни Тожикистон Республикасидан Жиззах вилояти Янгиобод туманига, Наманган вилояти Поп туманига, Тошкент вилояти Бекобод туманига, Сурхондарё вилояти Узун, Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларига, Туркманистондан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Ғузор, Нишон, Миришкор туманларига ва Сурхондарё вилоятининг Музработ, Шеробод туманларига, Бухоро вилоятининг Олот туманига, Қирғизистон Республикасидан  Фарғона вилояти Қувасой шаҳри, Қувасой, Фарғона туманларига, Андижон вилоятининг Марҳамат туманига, Наманган вилоятининг Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Чуст туманларига, Қозоғистон Республикасидан Тошкент вилояти Чиноз, Янгийўл, Зангиота, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларига, Жиззах вилояти Мирзачўл туманига зарарли чигирткаларни учиб ўтиши хавфи мавжуд бўлсада бугунги кунгача учиб ўтиш ҳолатлари кузатилмаган”.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар