Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланмоқда

Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланмоқда

16 май 2020 йил
163
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  жадал ривожланишини  таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини биргина Жиззах вилояти миқёсидаги савдо фалияти билан шуғулланаётган кичик бизнес субъектлари фаолияти ривожланиши даражаси билан баҳолаш мумкин.

Жорий йилнинг 1 май холатига 4805 та кичик бизнес субъектлари ички савдо сохасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 2521 таси чакана савдо ва 1219 таси улгуржи савдо фаолияти билан иш олиб бормоқда, бундан ташқари 1065 та кичик бизнес субъектлари умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

Юқоридагиларнинг натижасида, кичик бизнес субъектлари томонидан 2019 йил январь-апрель ойлари давомида 2 199 753,7 млн. сўм чакана савдо айланмаси, 657 425,6 млн. сўм улгуржи товар айланмаси, шунингдек 38 416,0 млн. сўм умумий овқатланиш корхоналари товар айланмаси хажми бажарилди.   

Жиззах вилоят статистика бошқармаси

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо

статистикаси бўлими бошлиғи    

Муродулла Ибрагимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар