Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда бутун дунёда тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади - вазир ўринбосари

Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда бутун дунёда тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади - вазир ўринбосари

17 май 2020 йил
202
0

Сардоба сув омбори қурилишида арматура ишлатилганми, қуруқ тупроқ билан кўтарилганми? Ушбу саволга Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, тупроқ дамбаси лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли ва тошли бўлган.

«Айнан мана шу материаллар (тупроқ ва тош - таҳ.) ишлатилган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ҳамда арматурадан бўлган, айнан сув чиқарадиган жойи.

Бундай сув омборлари жуда кўп. Бунда тупроқнинг турига қаралади. Ўзбекистонда бетон тўғонлар бор, масалан, Андижон сув омбори, у бетон тўғони ҳисобланади. У жой рельфи ҳамда шароитига қараб қилинади. Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда, нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам, худди шу каби тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади», дейди Воҳиджон Аҳмаджонов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар