Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ ФАОЛЛАРИНИНГ КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА ФИКРИ”

“ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ ФАОЛЛАРИНИНГ КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА ФИКРИ”

17 май 2020 йил
268
0

Ишчи гуруҳи томонидан Ғаллаорол туманида камбағалликни камайтириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганиб чиқилди. Туманда жами хонадонлар сони 29301 тани ташкил этади.

Умумий аҳоли сони эса 171 365 нафарни ташкил этади. Туманда бугунги кунда 2149 та камбағал оилалар рўйҳатга олинган бўлиб, улардан боқувчисини йўқотганлар сони 223 тани, ногиронлар эса 392 тани, меҳнатга лаёқатли ишсизлар 4897 нафарни ташкил этади. Туманда нафақа олувчи оилалар сони 1406 нафарни шундан 2 ёшгача нафақа олувчи хонадонлар сони 414 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчи хонадонлар сони 640 тани ҳамда моддий ёрдам олувчи хонадонлар 352 тани ташкил этади.
Пандемия шароитида аниқланган эҳтиёжманд хонадонлар сони 385 тани ташкил этади. Томорқаси мавжуд бўлган эҳтиёжманд оилалар сони 1975 тани, томорқа майдони эса 175 гектарни ташкил этади. Туманда туман ҳокимининг қарори билан 753,1 га захира ер майдони ажратилган. Ишлаб чиқариш кооперативларига жами 420 нафар камбағал оилалар аъзолари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилиши режалаштирилган бўлиб, 936,6 млн сўмлик субцидия маблағлари ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. Жумладан, “Молтоб” ҚФЙ худудида 20 га майдон ажратиб берилиб, субцидия миқдори 111,5 млн сўмни ташкил қилади. “AGRO MEGA CLAS” ишлаб чиқариш коорперацияси ташкил этилиб, 50 нафар камбағал оилалар аъзолари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилган. Ушбу кооперация Булоқбоши ҚФЙ худудида 15,0 га ер майдони ажратиб берилиб, субцидия миқдори 111,5 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирга кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Ишсиз камбағал аҳолини иш билан таъминлаш учун 930 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган.
-қурилиш-таъмирлаш ишларига 281 нафар аҳоли жалб қилинган;
-қишлоқ хўжалик ишларига 394 нафар аҳоли жалб қилинган;
-бошқа йўналишларда 255 нафар аҳоли жалб қилинган.
Туманда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш учун уларни турли йўналишларда ташкил этилган қисқа муддатли пуллик ўқишларда ўқитиш ва белгиланган йўналишларда ўз фаолиятларини ташкил этишлари юзасидан субсидиялар ажратилган. Жумладан, Сарбозор МФЙ худудида фаолият юритаётган “Саид Олим сервис” билан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиши маркази ўртасида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган 30 нафар ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш мақсадида шартнома тузилган бўлиб, ушбу ишсиз фуқароларнинг хар бирига стипендия тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан 223,0 минг сўмдан жами 30 нафарига 6690, 0 минг сўм маблағ ажратилган. Жорий йилнинг апрел ойи учун 12 нафар ва май ойи учун 14 нафар ишсизларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг хар бирига 751,0 минг сўмдан жами 26 нафарига 19534,8 минг сўм бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан ажратилган. Бундан ташқари 8 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахслар учун 1534,0 минг сўм маблағ давлат рўйхатидан ўтишлари учун ажратилган. Бундан ташқари енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 52 нафар ишсиз фуқароларга 115,4 млн сўм, уруғликлар ва кўчат учун 6,9 млн сўм, суғориш воситаларини харид қилиш учун 74 нафар фуқарога 72,7 млн сўм маблағ ажратилган. Бевосита Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўз ХДП фракцияси аъзолари ва Халқ депутатлари Ғаллаорол туман кенгаши депутатлари иштирокида 6 нафар фуқарога томорқасини суғориш учун бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимининг маблағлари хисобидан суғориш насослари билан таъминланди. Мисол учун: “Кўкбулоқ” ҚФЙ Сайфинота қишлоғида яшовчи Х.Абдурахмонова, М.Қўшманов, Ў.Қодировалар шулар жумласидандир. Камбағал оилаларда яшовчи Молтоп ҚФЙ Боғишамол қишлоғидаги 40 нафар оилаларга 0,30 гектардан жами 12 гектар ер ажратилишига туман ҳокимининг қарорини чиқарилишига эришилди. Бундан ташқари 10 нафар ишсизларни хақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар