Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Спикер ўринбосари Зоминда бўлди

Спикер ўринбосари Зоминда бўлди

18 май 2020 йил
503
0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иктисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш бўйича долзарб вазифалар белгиланган.

Уларнинг сифатли ва самарали бажарилиши Халқ демократик партияси дастурий мақсадлари, электорат манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишида катта аҳамиятга эга.

Айниқса, коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган чекловлар шароитида аҳоли даромадлари кескин камайиб кетишининг олдини олиш, иқтисодиёт тармоқларини жиддий йўқотишлардан ҳимоялаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шунинг учун Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва партия масъул ходимлари эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларни манзилли ўрганиш, электорат вакилларига амалий кўмак бериш мақсадида маҳаллаларда уйма-уй юриб, реал ҳолатни ўрганяпти.

Бугун Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Зомин туманида бўлиб, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектлари, аҳоли томорқаларидаги вазият билан бевосита танишди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар