Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЎЗХДП ИШЧИ ГУРУҲИ АРНАСОЙ ТУМАНИДА ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ ОЧИШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ТАКЛИФЛАР БЕРДИ?

ЎЗХДП ИШЧИ ГУРУҲИ АРНАСОЙ ТУМАНИДА ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ ОЧИШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ТАКЛИФЛАР БЕРДИ?

18 май 2020 йил
420
0

Олий Мажлий Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия Марказий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳи Жиззах вилояти Арнасой туманига борди. Ишчи гуруҳи туман иқтисодиётини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Депутатлар ва партия фаоллари тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ишсиз аҳоли билан суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда туманда 45925 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 26569 нафар бўлиб, иш билан банд аҳоли 18256 нафардан иборат. Расмий секторда 6959 нафар, норасмий секторда 11297 нафар аҳоли меҳнат қилиб келади. Ишсизлар сони 1920 нафар бўлиб, аҳоли сонининг 9,5 фоизини ташкил этади.

Туманда 13 маҳалла фуқаролар йиғинида 551 та эҳтиёжманд оилалар мавжуд. Шундан камбағал оилалардаги аҳоли сони 2358 нафар бўлиб, уларнинг ойлик даромади ўртача 350,1 минг сўмдан иборат экани маълум бўлди.

Туманда аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил январ-май ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ва суғориш воситаси 113 нафар фуқарога субсидия маблағлари ажратилган. 2358 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган камбағал аҳоли рўйхати шакллантирилган бўлиб, шундан меҳнатга лаёқатли фуқаролар 753 нафар. Уларга берилган субсиядия миқдори, эҳтиёжманд аҳоли қатламининг 20,5 фоизни ташкил этади.

Ишчи гуруҳи аъзолари Ғолиблар, Олтин водий, Бобур, Ғ.Ғулом, Янгибўстон, Чинобод, Зарафшон, Бахтли, Дўстлик, Гулбаҳор, Бўстон, Тинчлик ва Чўлқувар маҳаллаларидаги камбағал оилалар билан учрашди.

Ишчи гуруҳ томонидан ишсиз, касб-ҳунар кўникмасига эга бўлмаган аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар билан уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Юздан ортиқ аҳоли иссиқхона очиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истаги борлиги билдирди. Шу куннинг ўзидаёқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акромова туман ҳокимлиги мутасаддиларига заҳирадаги фойдаланилмаётган ер майдонларини ажратиш юзасидан мурожаат қилинди. Туман ҳокими ушбу масалани шу куннинг ўзида ижобий ҳал этиб, туман заҳираси ҳисобидан 68,7 гектар ер майдонини ишсиз фуқароларга ажратиб берилди.

Ўрганишлар мобайнида туманда томорқачилик маданияти қай даражада? Аҳоли ўз томорқасидан қай даражада фойдаланилмоқда? Ушбу саволлар атрофида тумандаги 12 та маҳалларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Туманда 560 гектар ер майдонида томорқачилик экинларини экиш белгиланган. Аҳолининг томорқадан фойдаланишда катта тажрибага эга. Бир- икки сотих ер майдонида эрта экилган полиз маҳсулотлари рўзғоридан ортиб, ички бозорга ҳар чиқармоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 14 нафар камбағал, ишсиз фуқароларга томорқасидан иссиқхона ташкил этиш учун 31220 млн.сўм миқдорида субсидия маблағларини билан таъминлашда қилишда амалий ёрдам беришди.

Тумандаги Дўстлик маҳалласидаги 200 нафар ишсиз камбағал эҳтиёжманд оилаларни иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни камбағалчиликдан чиқариш мақсадида 0.5 сотихдан ер ажратилиб, уларга иссиқхона қуриб битказилмоқда, Бундан ташқари 110 нафар хотин-кизларни иш билан таъминлаш мақсадида 1-сектор худудида фуқароларга “Арнасой барака чеварлари” МЧЖнинг филиали йўлга қўйилган. Туманда камбағалчиликни қисқартириш бўйича Зарафшон маҳалласида йиллар давомида ташландиқ ҳолатга келиб қолган 476.0 гектар ер майдонига экспортбоп бўлган полиз экинлари экилмоқда ва шу худудаги ишсиз бўлган фуқаролардан 80 нафари иш билан таъминланди.

Тумандаги “Арнасой голд текс” МЧЖ корхонаси иш хажми 1200 нафарга ходимларга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 600 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Ушбу корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Туркия ва Россия давлатларига эскпорт қилинмоқда.

Тумундаги меҳнатга лаёқатли эҳтиёжманд аҳолининг 238 нафари жамоат ишга жойлаштирилган. Ишчи гуруҳ томонидан қишлоқ хўжалиги бўйича ўз яшаб турган ҳудудда 52 нафар, саноат соҳасида 1 нафар, хизмат кўрсатиш субеъктларида 15 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 170 нафарига амалий ёрдам берилди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, туманда 1920 нафар ишсиз аҳоли мавжуд. Уларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалчиликдан чиқариш, касб ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни ўқитиш учун туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Ғолиблар маҳалласида 40 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитиш масканларида таълим олмоқда. Бундан ташқари 110 нафар ўқиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, пандемия шароитда уларга касб-ҳунарга ўргатиш ишлари ташкил этилди.

Туманда Инвестиция дастури доирасида жами 183.2 млрд сўмлик асосий 23 та лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 595 та янги иш ўринлари яратилиши ҳамда қўшимча 46 та лойиҳалар қилиниб, жорий йилнинг октябр ойигача амалга оширишилиши режалаштирилган.

Саноатда соҳасида-жами 12.84 млрд сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 109 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида- жами 157.2 млрд сўмлик 12 та лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 418 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида - жами 13.2 млрд сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 68 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, туманни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида шу кунга қадар қиймати 3.5 млрд. сўмлик 3 та лойиҳалар амалга оширилди ва 21 та фуқаролар (камбағал оила) иш билан таъминланди.

Ҳудуднинг бугунги ҳолати, иқтисодий салоҳияти, жойлашувини ҳисобга оладиган бўлсак, туманда иш ўринлари яратиш имконияти кенгроқ эканлиги ойдинлашади. Тўғри, дастурларга киритилган, режалаштирилган иш ўринлари талайгина. Лекин салоҳиятдан оқилона фойдаланилса, янада кўпроқ иш ўрни яратилади, кўплаб оилаларнинг даромади ошади.

Масалан, Қозоғистон, Бухоро,Улуғбек ва Фарғона СИУ ҳудудидаги 2000 гектар майдонларга сув таъминотини яхшиланса, яъни, ирригация тармоқларини янгидан қуриш ҳисобига мева сабзавот ва полиз, дуккакли экинларини экиш ҳисобига аҳолига талаб этиладиган маҳсулотларни бир мунчасини қопласа бўлади. Ҳамда 500 нафар янги ишчи ўринлар яратилиши мумкин.

Фориш туманидаги 22 минг гектар ер майдонларини Арнасой тумани балансига ўтказилса, Айдар-Арнасой кўли атрофида туризм ва чорвачилик кластерларини ташкил этиш ҳисобига ривожланади. Натижада,100 га яқин тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйса бўлади. Бу орқали қанчадан-қанча янги иш жойлари очилади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланади.

Зулайҳо Акромова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Меҳрожидин Дарханов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар