» » Жиззах вилояти Мирзаобод туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли масканларини ободонлаштирмоқда (фото/видео)

Жиззах вилояти Мирзаобод туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли масканларини ободонлаштирмоқда (фото/видео)

18 май 2020 г 2 782 Комментарии: 0

Президентимиз топшириғига биноан, Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларида вилоятлар кўмаги билан тикланадиган хонадонлар сони шакллантирилиб, ҳар бир вилоятга ўз имкониятидан келиб чиқиб хонадонлар бириктирилган.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласи ҳудудида Жиззах вилоятининг "Кўмак штаби" ташкил этилиб, вилоятидаги 20 та пудратчи ташкилот томонидан 600 га яқин қурувчилар сафарбар қилинди.

Улар орасида бетончи, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор ва бошқа қурилиш усталари бор. 

Мирзаобод туманида Жиззах вилояти номидан сув тошқини натижасида вайрон бўлган “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 115 та ва “Янгиовул” маҳалла фуқаролар йиғинидаги жойлашган 16 та уй-жойлар  қайтадан тўлиқ таъмирланади.

Шу кунларда бу ерда сув талофати натижасида зарар кўрилган ҳудудларни тиклаш, қайта қуриш ишларида барча уюшқоқлик билан иштирок этаяпти.

“Сардоба сув омбори” билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари томонидан  сув тошқинидан ҳосил бўлган оқава сувлар, лой ва бошқа чиқиндиларни тозалаш, йўл жиҳозларини қайта тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Жиззах вилояти бириктирилган “Ҳақиқат” МФЙ да 500 га яқин турар-жой бинолари бўлиб, салкам 3 минг аҳоли истиқомат қилади.

Тошқин оқибатида маҳалладаги турар-жой биноларининг аксарияти зарар кўрган. Бугун бу ишларга ўзини дахлдор деб билган ва ёрдам қўлини чўзиб, аҳолига хайрихоҳлик кўрсатаётган юртдошларимизнинг қўллаб-қувватлаётгани маҳалла аҳлининг тушкун кайфиятини кўтариб, уларга қайтадан умид уйғотмоқда.

Тошқин  оқибатларини бартараф этиш ишлари, яроқсиз ҳолатга келиб қолган, инфратузилма объектларини тиклаш,  уйларни таъмирлаш ва қурилиш ишларига тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бу ишларга вилоятимиздан етиб келган мингдан ортиқ ишчи кучлари жалб этилган.

Мазкур қурилиш ишларида вилоятимиздаги 20 та қурилиш пудрат жамоаларининг 563 нафар қурувчи ва ишчилари жалб этилган бўлса, уларга бу ишларда яқиндан ёрдам бериш учун шартнома асосида ишга олинган 105 нафар маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди.

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ҳарбийлардан иборат 600 нафар ходимлар тошқин оқибатларини бартараф этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида ҳозирга қадар вилоятга бириктирилган 131 та уй-жойларнинг 95 фоизида том қисми қурилишга, 65 фоизида дераза-ромлар янгисига алмаштиришга шай ҳолатга келтирилган.

Жиззах вилояти ҳашарчилари томонидан Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” МФЙ, Чинобод ва “Янгиовул” МФЙ Балиқчи аҳоли пунктларида уй-жойларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилади.

Жумладан, “Ҳақиқат” МФЙ Чинобод аҳоли пунктида 18 та ҳамда “Янгиовул” МФЙ Балиқчи аҳоли пунктига 2 та қурилиш пудрат ташкилоти бириктирилган.

Мазкур ҳудудларда аҳоли истиқомат қилиб келган намунавий типдаги 131 та уйлар мукаммал таъмирланиб ўз эгаларига топширилади.

Кўрилаётган бу каби тезкор чоралар натижасида тошқиндан жиддий зарар кўрган маҳаллаларда яроқсиз ҳолатдаги инфратузилма обьектлари қайта тикланиб, йўллар лойқалардан тозаланиб, ижтимоий ҳаёт аста-секин яна изига қайтмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!