Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ш.Рашидов туман ДХМ жамоаси рамазонда саховат кўрсатди

Ш.Рашидов туман ДХМ жамоаси рамазонда саховат кўрсатди

19 май 2020 йил
174
0

Баҳор фасли серёғин давр ҳисобланади. Шу сабабли шамолдан азият чеккан фуқароларнинг мурожаати сезиларли даражада кўпайган.

Ш.Рашидов тумани “Тоқчилик” МФЙда яшовчи  Соли Эргашев хонадони ижтимоий химояга мухтож оилалар рўйхатида туради. У айни вақтгача мавсумий ишлар билан шуғулланарди. Карантин сабабли унинг топадиган даромади қисқариб кетди. Айни вақтда уй юмушлари билан шуғулланмоқда. Томорқасига экилган картошка ва бошқа экинлар анча бўй кўрсатиб қолди.

8 йил муқаддам моддий маблағ етишмовчилиги туфайли икки хонали уйини ака-укалари ёрдамида кўтарди. Бу йилги қаттиқ шамол ушбу уйнинг том қисмини олиб кетди. Томни қайта ёпиш учун қўли калталик қилган С.Эргашев ушбу масалада кўмак сўраб Ш.Рашидов туман халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Бу мурожаатни ўрганиб чиққан Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари беғараз  тарзда бу оилага ўз ёрдам қўлини чўзишга қарор қилишди. Рўзаи рамазон ойида марказ жамоаси хайрли ишга қўл уриб, уйнинг том қисмига етадиган 50 дона шифер олиб берилди.

Меҳр, оқибатлилик, саҳоватпешалик биз ўзбекларга хос хислат саналади. муаммоси хал бўлган Соли Эргашевнинг энди кўнгли хотиржам. Орамизда яхши инсонлар сони кўпаяверсин деб ният қилди.

                     

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар