Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида наслли қуёнчилик – истиқболли лойиҳаси амалга оширилмоқда

Зомин туманида наслли қуёнчилик – истиқболли лойиҳаси амалга оширилмоқда

19 май 2020 йил
322
0

Тадбиркорликдаги катта бир тармоқ бу – қуёнчиликни ҳисобланади. Мамлакатимизда йилига 150 минг тонна қуён гўштини истеъмолга чиқариш имконияти бор. Президентимизнинг 2020-2024 йилларда қуёнчилик кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида дастлабки кластер  ташкил этилди. Энди дастурга мувофиқ навбатма-навбат бошқа вилоятларда ҳам кластерлар фаолияти йўлга қўйилмоқда, жумладан, Жиззах вилоятида ҳам.

Зомин туманида “Даштобод Раббим Агро” наслли қуёнчиликни кўпайтиришга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамияти уч йилдирки фаолият кўрсатиб келмоқда. Дастлаб Янги Зеландиядан 200 бош зотдор оқ великан қуён олиб келган Жакбарали аканинг она қуёнлари сони бугун 450 тага етди. Кармана туманидаги “Далақўрғон” агрофирмасидан 2017 йилнинг ноябрида 50 та она, 10 та эркак қуён, катаклари ва озуқасини олиб келиб, иш бошлаган тадбиркорнинг қуёнларга меҳри бошқача.  Ўғли Ўктам Мухторов раҳбарлик қилаётган жамиятда Жакбарали ака бош иш юритувчи ҳамда маслаҳатчи. 2018 йилда “Янгиобод” хўжалигида 35 сотих ерда қуёнхона биноси қурилди. Тадбиркор шу пайтгача 2000 дан ортиқ наслли қуёнларни Жиззах ва қўшни Сирдарё вилоятидаги янги ташкил этилаётган қуёнчилик хўжаликларига шартнома асосида сотди. Туман ҳокимига қўшимча ер сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. 10 гектарда боғ барпо этилиб, 4500 туп  мевали кўчатлар экилди.

— Яна 15 гектар майдонга қуён озуқаси учун беда, арпа, буғдой, макка, сули экдик, — дейди Жакбарали Мухторов. — Мақсадимиз жорий йилдан қуён емини ишлаб чиқарувчи корхона қуриш. Битта қуён ойига 7,5 кило ем ейишини ҳисобга олсак, 450 тасига 3500 кило озуқа зарур. Бир кило ем 3000 сўм туришини ҳисобга олсак, ишлаб чиқаришни йўлга қўйсак, маблағ тежалади.

Тадбиркор янги лойиҳаларни амалга оширгач, яна қўшимча 10 та иш ўрни яратади. Италиядан зотдор қора тумшуқ қуёнлардан ҳам 100 бош олиб келиш кўзда тутилган.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар