Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “JIZZAX TOSHTEPA TEXTILE”га ҚҚС қайтарилди

“JIZZAX TOSHTEPA TEXTILE”га ҚҚС қайтарилди

20 май 2020 йил
449
0

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси бўлган “Jizzax Toshtepa  textile” корхонаси карантин пайтида ишлаб чиқариш қувватларини камайтирди. Боиси корхона маҳсулотининг асосий буюртмачиси бўлган Россия Федерацияси томонидан экспорт буюртмаси вақтинча тўхтади. Май ойидан бошлаб 1300 нафар ишчи яна иш ўрнига қайтди. Бугунга қадар Россия давлатига тайёр маҳсулотларнинг бир партияси жўнатилди.

Жорий йил бошидан буён экспортёр корхонага қўшилган қиймат солиғи ойма-ой қайтарилмоқда. Ҳар ой якуни билан  800 млн. сўм қайтарилган ҚҚС корхонанинг иш ўринларини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга сарфланмоқда. Жумладан, “Zarista tex” тикувчилик корхонасига янги тикув дастгоҳлари ўрнатилиб, қўшимча 100 та иш ўрни яратилди. Матога гул босиш учун мўлжалланган ротацион машина харид қилинди. Бу дастгоҳ республикамизда саноқли текстиль корхоналарида мавжуд.

“Jizzax Toshtepa  textile” томонидан Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган  аҳолига корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хайрия қилинди. Корхонада иш карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилаяпти.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар