Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида хорижда харидоргир бўлган маҳсулот тайёрланмоқда 

Фориш туманида хорижда харидоргир бўлган маҳсулот тайёрланмоқда 

20 май 2020 йил
436
0

Фориш туманидаги «O`RMONCHA – CAPERS» масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг ўтган даврида хорижга 400 минг долларлик ковул сотди.

Корхона ўтган йилдан бошлаб фаолият юритмоқда. Ковулчилик – истиқболли тармоқ. Ковул илдизи бақувват, сувсизликка ва совуққа чидамли кўп йиллик ўсимлик бўлиб, ўн беш йилгача ўсиб, мева беради. Туман ҳудудида ҳам ковул ўсимлиги азалдан тоғ ёнбағирларида, қир-адирларда, чўл ҳудудларида табиий ҳолда ўсади. Аҳамиятлиси шундаки, ковул ёз бўйи куртак ёзади. Май-июнь ойларида гуллайди, июль-август ойларида меваси етилади. Ҳали очилмаган, 10 миллиметрдан катта бўлмаган думалоқ, қаттиқ куртаклари энг харидоргир маҳсулот ҳисобланади.

Бугун йўл четида, қир-адирларда ковул териб юрган кишиларга тез-тез кўзингиз тушади. Жаҳон тажрибасида бугун бир гектар майдонда етиштирилган ковулдан 125 минг доллардан зиёд даромад олиш мумкин экан. Туманда ушбу соҳани ривожлантириш учун барча имкониятлар етарли. Ҳозирда дунё бозорида ковулнинг резавор меваси энг харидоргир, экспертбоп маҳсулот саналади. Маринадланган энг сара гулкуртаклари эса баъзи чет мамлакатларнинг тамаддихоналарида тансиқ таом сифатида таклиф қилинади.
– Корхонамизда асосий ишлаб чиқариш жараёнлари териб олинган ковул гулкураткларини саралаш, ювиш ва идишларга жойлаш ишлари махсус механизациялашган ускуналарда амалга оширилади, – дейди масъулияти чекланган жамияти раиси Бекмурод Ғопиров. Идишларга жойланган маҳсулотларнинг барчаси хорижга экспортга чиқарилади. Корхонамизга маҳалланинг 50 нафр иш билан банд бўлмаган ёшлари ишга жойлашган. Улар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилган ва ҳар бир иш кунида корхона ҳисобидан бепул тушлик берилади.

– Ўтган йили Италия, Испания, Греция, Туркия каби давлатларга 1 миллион АҚШ доллари миқдори маҳсулот экспорт қилган бўлсак, бу йил ҳам йил охиригача шунча миқдорда ковул маҳсулотини экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз. Жорий йилнинг ўтган олти ойлари давомида 400 минг доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинди. Корхона жамоаси Италия ва Испанияга экспорт қилиш учун яна 26 тонна маҳсулот тайёрлаб қўйишган.
Туман ер ва иқлим шароити ковулчиликни ривожлантиришга мос. Шу боис бу соҳани ҳар бир хонадонда ҳатто кичик лалми ер майдонларида ҳам йўлга қўйиш мумкин. Бу эса оилалар даромадини юксалтириш, фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар