Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони қанча?

Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони қанча?

20 май 2020 йил
180
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2020 йилнинг 1-май ҳолатига Мирзачўл туманида 689 та корхоналар ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,6 фоизга ўсган, иқтисодий фаолият турлари бўйича жамига нисбатан 22,6 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 16,7 % савдо, 13,5 % саноат, 6,5 % қурилиш, 9,4 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 1,6 % ташиш ва сақлаш,1,0 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,6 % ахборот ва алоқа ҳамда 28,1 %  бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мирзачўл тумани статистика
бўлими бошлиғи
Ў.Хурсанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар