» » Жиззах шаҳрида қиймати 12 миллиард бўлган янги мактаб қурилади

Жиззах шаҳрида қиймати 12 миллиард бўлган янги мактаб қурилади

20 май 2020 г 4 374 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида бугунги кунда улкан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ҳудудида замонавий, шинам кўп қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам анашундай замонавий кўринишдаги 750 та хонадондан иборат 14 та кўп қаватли уйлаб тез орада фойдаланишга топширилади.

Албатта бу ерга 750 та хонадон яшагандан кейин уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш лозим. Биринчи галда болаларни таълим-тарбия берувчи мактаб замонавий ва барча талабларга жавоб бериши муҳим албатта.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги 650 ўринга мўлжалланган мактаб 12 миллиард маблағ ҳисобига қуриладиган бўлди.

“Мирзо Улуғбек” маҳалласидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби 1910 йилда ташкил топган. 1977-1978 йилларда қўшимча ўқув бинолари қурилган.

-Бу ерда қуриладиган янги мактаб битмагунча эскиси бузилмайди,-дейди вилоят ҳокими Эргаш Салиев. Мен шахсан Халқ таълими вазири билан ушбу янги қуриладиган мактаб бўйича гаплашиб олдим. Халқ таълими вазири бу ишни қўллаб-қувватлади, деб таъкидлади вилоят ҳокими.

2020 йил 1 сентябрга очилиши мўлжалланган мазкур мактаб “ЖИЗЗАХ ЕВРО СТРОЙ МЧЖ КУРУВЧИ” томонидан қуриладиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!