» » «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимларининг Сардобадаги меҳнати эътироф этилди

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимларининг Сардобадаги меҳнати эътироф этилди

21 май 2020 г 1 217 Комментарии: 0

Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида юзага келган табиий ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳр-оқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти, Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Ш.Рашидов ва Пахтакор ТЭТКларидан жами 24 нафар ходимлар жамият техник директори Комил Саидов бошчилигида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида содир бўлган сув тошқини, яъни талофатдан шикастланган электр тармоқлари ҳамда ускуналарни қайта тиклаш,  табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида фаол қатнашмоқдалар.

Улар Сардоба туманининг «Ҳақиқат» маҳалла фуқаролар йиғинида тиклаш ишларини амалга оширмоқдалар.

Куни кеча хизмат кўрсатаётган «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти жамоаси «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

АЖ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!