Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда қарздорнинг мулки сотилди...

Жиззахда қарздорнинг мулки сотилди...

22 май 2020 йил
257
0

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил 9 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор “Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти ҳисобидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси фойдасига зарарни ундириш белгиланган эди.
Мажбурий ижро бюронинг Жиззах шаҳар бўлими Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан “Жиззах марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган “Балиқ савдо” мажмуасини “E-Ijro auksion” савдо майдончаси орқали онлайн сотувга чиқарди.
Ўтказилган онлайн аукцион савдода сотувдан тушган пул маблағидан шаҳар электр тармоқлари корхонаси фойдасига ундирилиши лозим бўлган 716 миллион 815 минг 494 сўм зарар тўлиқ қопланди.
Т.БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар