» » Зоминда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 450 та хонадонга 140 млн. сўмлик маҳсулотлар тарқатилди

Зоминда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 450 та хонадонга 140 млн. сўмлик маҳсулотлар тарқатилди

25 май 2020 г 1 304 Комментарии: 0

Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда.

Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам тасдиқланди.  

Ушбу қарор ижроси ҳамда Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бугун Зомин тумани ҳокимлиги томонидан маҳалларлардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногирон, боқувчисини йўқотган 450 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Салкам 140 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат саховат карвони йўлга тушиши олдидан туман ҳокими А.Абдуғаниев, сектор раҳбарлари туман бош имом-хатиби иштирокида дуога қўл очиб Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Муҳтарам Президентимиз омонлигини тилаб эзгу ниятлар қилишди.  

– Бу йил Юртимиз, халқими учун синовли йил бўлмоқда дейиш мумкин. Коронавирув балоси, Бухоро вилоятида бўлган офат ва кейинчалик Сардоба фожеаси барчамизни бирдамликка чорлади. Ушбу офатлар олиб келган талофатларни бартараф этишда шахсан ўзлари бош-қош бўлиб турган Президентимиз, мана шундай улуғ, Рамазон ҳайити кунлари бизни ҳам унутмаганлигидан ҳурсандмиз, – дейди “Тараққиёт” МФЙда яшовчи Абдуҳаким Муҳаммадиев. – Бугунги туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган ёрдам бизга куч ва далда бағишлайди. Зеро, биз тинч ва осойишта, меҳрли халқи ҳамда давлати бор ўлкада яшаётганимизга яна бир бор амин бўлдик.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!