Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Биз биргамиз: Меҳр улашишда давом этамиз

Биз биргамиз: Меҳр улашишда давом этамиз

25 май 2020 йил
184
0

Муқаддас айём – Рамазон ҳайитида барчани саховат, шукроналик, меҳр-оқибат каби туйғулар қамраб олиши табиий.
Кексалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бор шахсларга кўмаклашиш, моддий таъминоти етарли бўлмаган оилаларга ёрдам қўлини чўзиш ва уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фонди ҳамда “Мадад” ННТ ҳамкорликда навбатдаги хайрия тадбирига қўл урди.
Андижон, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 3 мингдан ортиқ хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларидан иборат хайрия тўпламлари тарқатилди.
Шу ўринда, Адлия вазирлиги фуқароларимизни шундай кунларда ўзгалар ҳолидан хабар олиш ва байрам билан қутлаш жараёнида карантин қоидаларига риоя этиш зарурлигини эслатиб ўтади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар