Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда комбайнлар мавсумга тайёрми?

Жиззахда комбайнлар мавсумга тайёрми?

25 май 2020 йил
255
0

Деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ҳосилнинг нобуд-гарчиликсиз йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шу кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ғалла ўрим-йиғимига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Жойларда ҳудудий "ғалла штаблари", туман ишчи гуруҳлари ва ғалла ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилиб, дон қабул қилиш шохобчалари мавсумга тайёрланмоқда. Ўрим комбайнлари учун етарли эҳтиёт қисмлар захираси яратилди.

Ҳосилни турли офатлардан асраб, дон қабул қилиш пунктларига бешикаст етказиш чоралари белгилаб олинган. Пишиб етилаётган ҳосилни юқори унумли комбайнлар ёрдамида қисқа вақтда ўриб-янчиб, қабул масканларига етказиш учун ташкил этилган махсус отрядларга етарли ишчи кучлари бириктирилган. 294 та ғалла ўриш комбайни, мингдан зиёд дон ташиш техникаси, кўчма устахона, ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш агрегатлари яна бир марта техник кўрикдан ўтказилмоқда.

— Бундан ташқари вилоятдаги барча тегишли жойларга эслатма варақалари тарқатилмоқда. Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган техникаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, комбайнлардаги техник нуқсонларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда, — дейди вилоят прокуратурасининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори Миржамол Аҳмедов.

Вилоятимиз ғаллакорлари жорий йилда 101 минг 500 гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштиришди.

Ҳозиргача ғалла ҳосилини қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш чоралари кўрилди. Ўрим-йиғимни тез кунларда якунлаш учун мавсум олдидан комбайн операторларининг ҳар бирига 800 минг сўмдан нақд пул, 50 килограммдан ун, 5 литрдан ўсимлик ёғи, картошка, сабзи, пиёз каби озиқ-овқат маҳсулотлари берилаётир.

Муқимбой ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар