Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида цемент ишлаб чиқариш кўпаяди

Фориш туманида цемент ишлаб чиқариш кўпаяди

30 май 2020 йил
567
0

Фориш туманининг «Эгизбулоқ» маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 335 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган учта «Эко цемент», «Энтер цемент» ва «Жиззах цемент» масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилади.
Чехия, Германия, Сингапурлик инвесторларнинг тўғридан-тўғри киритган инвестициялари натижасида «Эко цемент» масъулияти чекланган жамияти 1 миллион 200 минг тонна, «Энтер цемент» ва «Жиззах цемент» масъулияти чекланган жамиятларининг ҳар бирида 1 миллион тоннадан йилига 3 миллион 200 минг тонна сифатли, дунё бозорида харидоргир бўлган «Портланд» цемент ишлаб чиқарилади.
2021 – 2022 йилларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган учта цемент заводида ҳам қурилиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Мазкур корхоналар ишга тушгач, тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган 450 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлади.
Бундан ташқари маҳалла ҳудудида Эгизбулоқ оҳак ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бунёд этиляпти. Лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари бўлган «JIZZAXSTONE» Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида айни пайтда дастгоҳларни жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. 10 гектар майдонни ташкил этувчи заводда тош майдалаш линияси Хитойдан келтирилди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган заводда биринчи босқичда 30, иккинчи босқичда 100 нафар маҳалла ёшлари иш билан таъминланади.
– Мамлакатингизда хорижий сармоядорлар учун қулай имконият ва шароитлар яратилгани сабаб ҳам қўшма корхона қурилиши белгиланган режадан тезроқ амалга оширилмоқда, – дейди хитойлик инвестор Ву Жен Гуан. – Кунига 1000 тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари Қозоғистон, Россия Федерацияси ва бошқа мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига ҳам етказиб берилади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар